12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:33
Жамият 👁 2,421

ИМОН-ЭЪТИҚОДДА ЯГОНА ХАЛҚМИЗ

ИМОН-ЭЪТИҚОДДА ЯГОНА ХАЛҚМИЗ

Ҳар гал Мустақиллик байрами яқинлашган сари кўз олдимда ўтган асрнинг 80-йилларида халқимиз бошидан кечирган воқеалар жонланаверади. Ахир мустабид тузум юргизган сиёсат бутун мазмун-моҳияти билан халқимизнинг маънавий ҳаётини издан чиқариш, бой тарихимизни сохталаштириб, ўз даврида бутун дунёни юксак ақл-заковати, илм-ирфони билан лол этган улуғ аждодларимиз хотирасини қалбларимиздан абадий ўчиришга қаратилган эмасмиди?

Эсимда: муқаддас қадамжолар у ёқда турсин, ҳатто неча минг йиллик маънавий қадриятларимиз, урф-одат, ўзбекона удумлар, ҳайит байрамларимиз ҳам оёқ ости қилинди. Юртимиз мусулмонлари учун муқаддас Каъбатуллоҳни зиёрат этиш ушалмас бир орзу бўлганлиги ҳам ҳақиқат.

Аллоҳга минг бора шукурлар бўлсинки, Мустақиллик – халқимизга ўзлигини қайтариб берди, миллат шаъни, ғурури, ҳатто бой маънавиятимиз қайта  тикланди. Халқимизга қайтган ЭРК ва ОЗОДлик назаримда қақраб ётган чўлга оби ҳаёт янглиғ жон бахш этди. ҲУРлик йўлини танлаган юрт гуллаб-яшнади, кўнгиллар тозарди, ҳидоят сари талпинди.

Мустақиллик – халқимизга диний бағрикенглик муҳитини яратди, виждон эркинлигини берди. Юртимиз мусулмонлари Аллоҳга чексиз ҳамдлар билан рушду ҳидоят сари интилдилар ва не бахтки, ҳар йили юзлаб ватандошларимиз ҳаж ва умра зиёратларини адо этиб келишмоқда. Улар сафида туманимиздан ҳам ҳар йили ўнлаб мусулмонлар ана шундай бахтга мушарраф бўлишаётгани биз – аҳли суннаъ вал жамоат учун давлатимизнинг беқиёс ғамхўрлигидир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, то Мустақилликка эришгунча туманимиздан фақат бир киши – Юсуф Эшон ҳожи бобо ҳазратлари муқаддас Каъба зиёратини адо этган бўлсалар, Мустақиллик даврида туманимиздан ўнлаб кишилар ҳожилик мартабасига эришдилар.

Аллоҳга минг-минг шукурки, туманимизда мусулмонлар учун яратилган шароитлар, имкониятлар ҳавас қилса арзигулик: барча овулларда масжидлар қайта таъмирдан чиқарилиб, айримлари янгидан қурилди. 500 нафар киши бемалол ибодат қилиши учун мўлжалланган кенг ва ёруғ айвонга ва шинам ҳовлига эга "Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди эса шарқона усулда янгидан қурилиб, туманимиз мусулмонлари ихтиёрига берилди.

Буларнинг барчаси биз мусулмонларнинг эмин-эркин диний арконларни, ибодатларни адо этишимиз учун давлатимиз томонидан кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликнинг ифодасидир.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида, айниқса қўшни давлат Афғонистон ерида ҳар лаҳза нотинч, мусулмонлар бошига ҳар хил кулфатлар ёғилиб, қонли можаролар юз бераётган таҳликага тўла замонда бизнинг мамлакатимиз мусулмонлари ўз оиласи бағрида эл-юрт ободлиги, осойишталигидан баҳраманд, осуда ҳаёт кечиришмоқда.

Фарзандларимизнинг ўқиб, илм олишлари, касб-ҳунарли бўлишлари учун мамлакатимизда ғамхўрликнинг чеки-чегараси йўқ. Оддийгина мен яшаётган маҳалла ёшлари ўқийман, ишлайман, ҳунар ўрганаман, деса, барча шароитлар муҳайё: қандолатчилик, нонвойлик цехлари, ҳунармандчилик устахоналарида маҳалламиз ёшлари, келинлари фаолият юритишмоқда. Ҳайит кунлари, байрамлар, турли мавзудаги тарбиявий тадбирларни ҳам-жиҳатликда ўтказиш, кўча ва ҳовлиларни ободонлаштириш, ҳашар уюштириш маҳалламизда одат тусига кирган. Бундай тадбирларда ўндан ортиқ миллат вакиллари бир оила фарзандларидай хурсандчилик қилиб, бир-бирларига чин кўнгилдан ҳадялар беришади.

Аллоҳга чексиз ҳамдлар ила айтаманки, ҳеч бир замонда халқимиз учун бундайин диний бағрикенглик, эркинлик, тенглик ва ҳамжиҳатлик бўлган эмас. Диний байрамлар ҳар бир оилада, бутун мамлакатда шод-у хуррамлик билан нишонланиб, барча миллат вакилларидан иборат аҳли суннаъ вал жамоат битта масжидда, ёнма-ён туриб диний ибодатларни адо этишларининг ўзи имон-эътиқодларнинг ягоналигидан, қалблар муштараклигидан, виждоннинг покизалигидан далолат эмасми! Токи, юртимиз мусулмонлари қалбида ана шу эзгу туйғулар зоҳир экан, ҳар киши покиза виждон, покиза қалб соҳиби, имон-эътиқодда собит экан, иншооллоҳ, Ўзбекистон деган она Ватанимиз ҳамиша Аллоҳнинг улуғ назаридадир. Муҳтарам Президентимиз қайта-қайта таъкидлаганлари каби: "Аллоҳ ҳар биримизнинг дилимизда, қалбимизда” экан, мамлакатимиз ҳам, халқимиз ҳам, эрк ва озодлик, саодат йўлидадир. Бу йўлни танлаган миллатнинг эса келажаги янада порлоқ, обод бўлиб бораверади.

Гулора ҳожи ПОЛВОНОВА,

"Дўстлик” маҳалласи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026