14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:10
Жамият 👁 378

Нукус шаҳрида “Ўзбекистон – ягона ватан!” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди

Нукус шаҳрида “Ўзбекистон – ягона ватан!” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди

Наврўз – асрлар давомида аждодларимиз томонидан эзгу ниятлар, ёруғ умидлар билан қарши олинган, бугун эса янги Ўзбекистонда ҳам халқимизнинг миллий қадриятлари, меҳр-оқибат ва тотувлик тимсоли сифатида кенг нишонланаётган улуғ айёмдир. Баҳорнинг илк нафаси, табиат уйғониши, инсонлар қалбидаги янгиланиш ва орзулар уйғунлигида Наврўз чин маънода эзгулик ва баракот байрамига айланган.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам Наврўз кенг нишонланди. Хусусан, яқинда Нукус шаҳрида жойлашган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да “Ўзбекистон – ягона ватан!” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди. Ушбу байрам тадбирлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари кўмагида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбир доирасида дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги “Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан “Биргаликда кучмиз” шиори остида турли миллат ва элат вакилларидан иборат эко-волонтёрлар иштирокида экологик акциялар ўтказилди. Бу ташаббус юртимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом этаётганининг амалий далилидир.

Байрам тадбирларида ҳунармандлар томонидан тайёрланган миллий либослар кўргазмаси, турли миллат вакилларининг миллий кийимлардаги чиқишлари, маданият вакилларининг куй-қўшиқлари ва саҳна чиқишлари томошабинларга байрамона руҳ бағишлади. “Ўзбекистон – ягона ватан!” шиори остида ўтказилган асосий тантанали маросимда фаол иштирок этган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Тадбир доирасида “Дўстлик уйи” саҳнаси турфа миллатлар маданияти, урф-одатлари, куй-қўшиқлари ва анъаналарини мужассамлаштирган концерт дастурлари намойиш этилди. Жумладан, Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиали талабалари томонидан саҳналаштирилган чиқишлар, мода кўргазмалари, “Қорақалпоқ қизлари”, “Лазги”, “Шабандоз”, “Сахарда” сингари саҳна кўринишлари томошабинлар эътиборини қозонди. Шу билан бирга, спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.

Байрам дастурининг якунида меҳмонлар учун байрам оши тортилади. Миллий таомлар байрам дастурхонини тўлдириб, қадимий урф-одатларга бўлган эҳтиромни акс эттирди. Халқимиз орасида “Наврўзда баҳор қандай келса, йил шундай ўтади”, деган нақл бор. Кўпни кўрган оқсоқоллар бу йилги баҳорнинг файзли келаётганини, йил баракали ва ҳосил мўл бўлишини башорат қилдилар.

Бугун Ўзбекистонда турли миллат ва элат вакиллари бир мақсад – юрт тараққиётига ҳисса қўшиш йўлида биргаликда меҳнат қилмоқда. Бу эса Ватанимизда барқарорликнинг, тинчликнинг ва келажак сари ишонч билан интилаётган жамиятнинг ёрқин ифодасидир.

“Ўзбекистон – ягона ватан!” шиори остидаги Наврўз тантаналари нафақат йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади, балки эзгу мақсадларда бирлашган, фаровонлик йўлида ҳамкорликда ҳаракат қилаётган жамоанинг, турли миллат ва элат вакилларининг аҳиллигини, бағрикенг халқларнинг бирдамлигини амалда намоён этди. Зеро, Наврўз – бу нафақат баҳорнинг кириб келиши, балки юракларда эзгулик, меҳр-оқибат ва янгиланиш фаслининг бошланиши, тинчлик, дўстлик ва аҳиллик айёмидир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019