15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 16:09
Жамият 👁 3,586

ҲАР БИР СЎЗИ ВА ИШИ ИБРАТ МАКТАБИ ЭДИ

ҲАР БИР СЎЗИ  ВА ИШИ ИБРАТ МАКТАБИ ЭДИ

Биз яшаётган заминда кўп яхши инсонларнинг табаррук излари қолган. Бу изларда бетакрор ҳаёт мактаби таҳсиллари бор, элим, юртим, деган кўнгилларнинг меҳр тафтлари бор. Таъбир жоиз бўлса, туманимизнинг собиқ ҳокими, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди Ражаббой Йўлдашевнинг ҳаёт йўлида, бу инсон қадами етган ҳар бир қарич ерда умрларга татигулик мазмунлар, эл-юрт турмушини яшнатиб юборадиган эзгуликлар, моҳиятлар қолди.

Мен баъзан инсон қадр-қиммати ҳақида ўйлаганим-да, ҳамиша Ражаббой Йўлдашевнинг ҳаётини ўзимга ибрат сифатида қабул қиламан, бу инсон ҳаёти билан боғлиқ ҳар бир ишдан эзгуликлар топаман.

Ҳақиқатан ҳам Ражаббой Йўлдашев қаерда, қандай вазифада ишлашидан қатъий назар, энг аввало ўз халқи қадр-қимматини, она Ватан манфаатини ҳамиша баланд тутиб яшади. Бу инсондаги ишчанлик, янгиликларни тез ўзлаштириб олиш, ҳар қандай шароитда ҳам вазиятдан чиқа билиш фазилати ҳавас қиларли даражада эди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши ижороия қўмитаси раиси сифатида ишлаган даврларида дилидаги бир орзусини қайта-қайта такрорлаб туришлари ҳеч эсимдан чиқмайди.

– Йигитлар, – дердилар доим, – бизга ишониб берилган амал – бу рағбат ёки  манфаат эмас, бу амал ортида халқ турибди, ана шу халқ тинчлиги, фаровонлиги йўлида сафарбар эканлигимизни унутишга ҳаққимиз йўқ. Ҳали шундай кунлар келадики, раҳбарлар учун эл-юртга хизмат қилиш – шон-шараф даражасига кўтарилади. Халқ билан бирга бўлайлик!

Қаранг, худди бугунги даврни у киши 25-30 йиллар олдин кўриб, ҳис қилгандек фикр юритардилар.

Мен Ражаббой Йўлдашев билан жуда кўп йиллар ҳамжиҳатликда ишлаганман. У кишининг аграр соҳани ривожлантириш борасидаги қимматли фикрлари, фермерлар билан соҳа ривожига оид суҳбатлари, соғликни сақлаш, халқ таълими, маданий-маиший ва коммунал соҳалар бўйича билдирган фикрлари, ҳатто туман матбуотини замон талаблари даражасига кўтариш бўйича олиб борган ислоҳотлари – қўйингки, Амударё туманининг бугунги тараққиёт омилларининг барчаси катта бир асарга жо бўлгулик эди.

Ражаббой Йўлдашев ёшлар ҳаёти билан шахсан ўзлари қизиқиб, ўзлари шуғулланар эдилар. Спортда, санъат ва илм-фанда юқори натижаларга эришган ёшлар билан учрашиб, уларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашар, ютуқларидан қувониб, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашарди.

У кўпдан-кўп масалаларни олдиндан кўра билиш қобилияти туфайли осон ҳал эта оларди, муаммолар ечимини топиш учун аввалдан замин яратар, ҳеч бир ишни пала-партиш, шунчаки бажармас эди. Қандай вазиятда бўлмасин, қўл ураётган ишининг оқибатини чуқур ўйлаб, таҳлил қилар, туманга, халққа келгусида қандай наф келтиришини албатта, ҳисобга оларди.

Шуни чуқур мамнуният билан қайд этаманки, бу инсон туман раҳбари сифатида ҳар бир соҳада тизимли иш жараёнини ташкил этди, ўз ишининг жонкуярлари бўлган кадрларни тайёрлади ва жой-жойига қўйди. Унинг аграр соҳада яратган ўзига хос тажриба мактаби соҳани Республика миқёсида янги тараққиёт босқичига олиб чиқди.

Ражаббой Йўлдашев ўзига хос кўркам салобат, юксак ақл-идрок соҳиби эди. Раҳбар сифатида талабчан ва қаттиққўл, кадрлар билан ишлашиш борасида ўта зийрак, билимдон ва кенгфеълли эди. У киши инсон сифатида ниҳоятда бағрикенг, очиқкўнгил, оддий халқ вакили эди. Назаримда раҳбар шахси учун зарур барча хислатлар ана шу фидойи инсоннинг феълида мужассамлашган ва юксак ахлоқий сифатлар соҳиби эдилар.

Мен бу  инсон билан узоқ йиллар бирга ишлашиш жараёнида шу нарсага гувоҳ бўлганманки, Ражаббой Йўлдашев Амударё эли, Қорақалпоғистон халқи учун жонини аямай, ҳузур-ҳаловатини унутиб ишлади. Бири-биридан сўлим намунали қишлоқлар, ҳашаматли  коллеж ва мактаблар, академик лицей, маданий-маиший иншоотлар, замонавий ишлаб чиқариш объектлари, равон йўллар қурилишлари тепасида ўзи турди. Ерга чигит экилган кундан то пахта ҳосили йиғиб-териб олингунга қадар деҳқонлар билан биргаликда дала кезди. Бир неча марта Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати сифатида халқ ҳаётига оид долзарб масалаларни дадил кўтариб чиқди ва бу масалалар ечими юзасидан қонуний асослар яратилишига жуда катта ҳисса қўшди.

Лекин афсуски, ҳаётнинг биз инсонлар  хоҳиш-иродасига бўйсунмайдиган қонунлари олдида барчамиз ожизмиз. Умрининг сўнгги кунларида ҳам Ражаббой Йўлдашев вужудидаги оғир касалликни писанд қилмай, азиз халқи учун яна бир эзгу ишни амалга оширди. Амударё устига темир-бетон конструкцияли кўприк қуриш лойиҳасини келгуси йилларнинг манзилли дастурига киритди.

То сўнгги  нафасигача Амударё туманимизнинг келажаги, халқимиз фаровонлиги ҳақида қайғуриб, эл-юрт манфаатини ҳатто ширин ҳаётидан ҳам устун қўйиб яшаган бу азиз инсон умрининг ҳар бир лаҳзаси биз учун, туманимиз ёшлари учун ҳақиқий ибрат ва яна ибрат мактаби бўлиб қолаверади. Ражаббой Йўлдашев ҳар бир амударёликнинг қалбида ўз номи билан боғлиқ эзгу ишларда, халқимизнинг обод ва фаровон турмуш тарзида, бири-биридан гўзал намунали қишлоқлар қиёфасида, ҳар бир нурли тонгимизда ҳамиша биз билан яшайверади.

Рустам РЎЗМЕТОВ,

меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019