15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 09:01
Жамият 👁 6,754

ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ

ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарлигида 1992 йилда қабул қилинган мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Бош қомусимиз қабул қилинган кун – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, умумхалқ байрами деб эълон қилинди. У халқимизнинг истиқлол ва озодлик учун олиб борган машаққатли кураши натижаси, миллий манфаатларимиз ва интилишларимизга асосланган ва халқаро ҳуқуқ нормалари билан қиёсланган муҳим манба бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бугунги кунда ҳаётимизда қандай улкан, ҳал қилувчи ўрин тутаётгани барчага маълум. Таъкидлаш жоизки, ҳаётимиз қомуси бўлмиш Конституциямиз биз учун янги давлат ва жамият қуришнинг энг муҳим принцип ва мақсадларини, вазифа ва нормаларини белгилаб берди.

Тарих зарварақларига ёзилган Конституциямизда муҳрлаб қўйилган мақсадларимиз ва принципларни амалга ошириш йўлидаги узлуксиз давом этадиган, ҳаётимизни кундан-кунга фаровон, эркин ва озод қиладиган жараён айни ҳақиқатлигини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили сифатида одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бормоқда. Албатта, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлида конституциямизнинг энг муҳим принципларидан бири, «ўзбек модели» деб ном олган янги жамият барпо этишнинг 5 принципидан бири – қонун устуворлиги ва қонунчиликка риоя қилишдир. Давлатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, Конституциямизда илгари сурилган бош мақсадимиз – фақат ҳуқуқий демократик давлат эмас, балки адолатли жамият қуришдир.

Конституциянинг устуворлиги яна шунда намоён бўладики, унга нафақат шу давлат фуқаролари, балки давлатнинг ўзи ҳам риоя қилиши керак. Ҳуқуқ ва давлат ўзаро боғлиқ бўлгандагина жамиятда конституция ва қонунлар устуворлиги таъминланади.

Конституциянинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у асосий ғояларни мустаҳкамлайдиган сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат сифатида муайян тарзда шахс тафаккури ва дунёқарашининг шаклланишига таъсир кўрсатади. Юртимиз Конституциясида ҳам замонавий демократик давлатлар конституцияси каби барчанинг қонун олдида тенглиги, шахснинг давлатга нисбатан устуворлиги, давлатнинг инсон ва жамият фаровонлиги учун хизмат қилиш мажбурияти каби инсонпарварлик тамойилларига катта аҳамият берилган. Хусусан, Конституциянинг 14-моддасида "давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади", деб қайд этилган. Ўз ўрнида ушбу мезонларни жамоатчилик онгига сингдириш ҳар бир фуқаронинг қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлишини шакллантиришга кўмаклашади, дейиш мумкин.

Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, конституциявий-ҳуқуқий тартибга солиш давлат-ҳуқуқ меъёрларини яратиш билан чекланиб қолмайди. Ушбу меъёрларнинг яратилиши ягона мақсад эмас, балки улар жамоатчилик ҳамда тегишли давлат органлари фаолиятига татбиқ этиш учун мўлжалланган.

Мустақил Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганидан буён ўтган 24 йил мобайнида унинг қоидалари ҳаётга изчил жорий этиб келинмоқда. Улкан меҳнатлар эвазига яратилган Бош қомусимиз абадул-абад нафақат демократик тараққиётимизнинг кафолати, балки ижтимоий ҳаётимизда содир бўлаётган улкан ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади, чунки унинг бош ғояси инсонпарварлик, фуқароларнинг озод мамлакатда эркин ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун шарт-шароит яратишдан иборатдир.

Жолдасбай Абдижамилов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати,

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси.

(Фото - ЎзА)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019