06.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
06.10.2026, 06:11
Жамият 👁 2,098

Янги ўқув йили олдидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича долзарб вазифалар белгилаб олинди

Таълим муассасаларида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом ижтимоий муҳитни яратиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири саналади. Шу мақсадда янги ўқув йили бошланиши олдидан Амударё тумани Манғит шаҳридаги 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида айнан шу мавзуда, яъни ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва профилактик ишларни кучайтиришга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда таълим соҳаси масъуллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, мактаб раҳбарияти ҳамда ота-оналар иштирок этди.

Йиғилишни мактаб директори Баҳром Болтабоев очиб бериб, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда оила ва таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш муҳим вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади. У ўз сўзида ҳар бир ўқувчининг хулқ-атвори, таълимга муносабати, оилавий шароити ва ижтимоий муҳитини чуқур ўрганиш зарурлигини қайд этди. Хусусан, дарсларга мунтазам қатнашмайдиган, сабабсиз дарс қолдирадиган, мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя этишда қийинчиликка дуч келаётган ҳамда назорат ва тарбиявий эътибор талаб қиладиган ўқувчилар билан индивидуал ишлаш тизимини кучайтириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари таълим муассасаларида жиноятчиликнинг олдини олиш фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси эмаслигини, балки бу жараён мактаб, ота-она, маҳалла ва кенг жамоатчиликнинг узвий ҳамкорлигини талаб қиладиган муҳим йўналиш эканлигини эътироф этди. Мутасаддилар ўқувчиларга қонунларга ҳурмат руҳини сингдириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, турли салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича мунтазам тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими инспектор-психологи Улуғбек Қўчқаров вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи асосий омиллар — ўқувчиларнинг психологик ҳолати, оиладаги муҳит, тенгдошлар таъсири, назоратсизлик ва бўш вақтнинг мазмунсиз ўтказилиши каби масалаларга атрофлича тўхталиб ўтди. У муаммоли вазиятларга тушиб қолган ўқувчиларни вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ишлаш ва зарур ҳолларда ота-оналар ҳамда тегишли мутахассисларни жалб этиш лозимлигини билдирди. Ўқувчиларга мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш ва ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни ҳис этиш масалалари тушунтирилиши шартлиги қайд этилди.

Йиғилиш давомида аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва қарорлар қабул қилинди. Жумладан, мактабда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни мунтазам ташкил этиш, "Ҳуқуқий саводхонлик", "Қонун ва мен", "Ёшлар ва қонун", шунингдек, "Қонун барчамиз учун" каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказиш жадваллари тасдиқланди. Ўқувчиларнинг дарсларга қатнашишини ҳар куни назоратга олиш, сабабсиз дарс қолдираётганларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш вазифаси синф раҳбарлари ва директор ўринбосарлари зиммасига юклатилди.

Бундан ташқари, ўқувчиларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини ўрганиш, тажовузкор хулқ-атвор ва низоли вазиятларга мойиллик кузатилганда мактаб психологи томонидан тегишли ишларни амалга ошириш тартиби кўрсатиб ўтилди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларни спорт, фан, санъат ва маданият йўналишларидаги тўгаракларга кенг жалб этиш ҳамда янги тўгараклар ташкил қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди. Ҳозирги глобаллашув даврида ўқувчиларга интернет ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз ва маданиятли фойдаланиш, турли зарарли гуруҳлар ва номақбул контентларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Маҳалла, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда янги ўқув йили давомида қўшма тадбирлар режасини амалга оширишга келишиб олинди. Ушбу саъй-ҳаракатлар келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг соғлом, билимли ва қонунга итоаткор фуқаролар бўлиб вояга етишини таъминлашга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026