12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Жамият 👁 5,083

ТЎЙЛАРИМИЗ ИХЧАМЛАШДИ, АММО МУАММОЛАРИМИЗ КЎП

ТЎЙЛАРИМИЗ ИХЧАМЛАШДИ, АММО МУАММОЛАРИМИЗ КЎП

Хонадонларимизга тўйга айтилса, қувониб кетамиз. Кўнглимиз ёришади. Ич-ичимиздан: «Илоҳим, тўйлар кўп бўлсин», - дея тилак тилаймиз. Чунки ўзбекнинг тўйлари худди тантанали байрамдай ўтади. Узоқ вақт бир-бирлари билан кўришолмай юрган қавм-қариндошлар, дўст-у қадрдонлар тўй баҳона дийдорлашадилар, бир-бирларининг қувончига шерик бўлишиб, муборакбод этишади.

Бизнинг «Хизр эли» овулимизда келин ва суннат тўйлари, оилавий маросимлар, туғилган кун ва шунга ўхшаш тадбирлар маҳалла фаолларидан иборат тўй ўтказиш бўйича махсус комиссиянинг таклиф ва тавсиялари асосида ўтказилади. Иложи борича тўйларимизни тартиб-интизомли, ихчам ва маданиятли, исрофгарчиликларсиз ўтказишга ҳаракат қиламиз. Айниқса, келин тўйларини ўтказиш билан боғлиқ муаммолар аста-секин ўз ечимини топмоқда. Яъни, маҳалламизда "палатка” қуриб қиз йиғин ўтказиш, эртасига қиз узатиш тўйи қилиш бир мунча ихчамлаштирилди. Қиз йиғин тўйхонада ёки уй ичкарисида ўтказиладиган, бу маросимда фақат таклиф қилинганлар иштирок этадиган бўлишди. Эртасига қизнинг ота-онасиникида дастурхон ёзиб, одам йиғилмай, бир-икки қариндош ва қизнинг дугоналари келинни куёвникига узатиб кетишади. Аввалгидай бугун қиз йиғин, эртага тўй, деб сарф-харажатлар қилишга барҳам берилди. Куёв томонида ўтказиладиган тўй ҳам анча ихчамлаштирилди. Кеч-қурунги никоҳ тўйи базми 2,5-3 соатдан ошмайдиган бўлди. Яъни кечқурун соат 18 дан 21 гача қилиб белгиланди.

Халқимизда: «Синалмаган отнинг сиртидан ўтма» деган ибратли мақол бор. Телефон воситасида танишиб, турмуш қурган ёшлар салгина вақтдан сўнг ажрашиб кетаётганлари қанча? Маҳалламизда бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида икки ёш яшайдиган овул ва маҳаллаларнинг катхудолари билан гаплашишга, муаммони ижобий ҳал этишга жиддий эътибор бериляпти. Баъзан қиз ёки йигит яшайдиган маҳалла, ҳатто қўшни туманларга чиқиб, масалага ойдинлик киритишимизга тўғри келади. Шундай вазиятларда куёв бўлмиш аввал ҳам уйланган, баъзан эса оиласидан ажрашмай туриб, ёш қизларнинг бошини айлантириб юрган бўлади. Ёшларимизнинг ҳаётга, муқаддас оила қуришга лоқайд ва енгил қараши натижасида жамиятда нотинч оилалар сафи ошиб бораверади.

Бизнинг «Хизр эли» МФЙда эса оила қураётган ёшлар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг оилавий ҳаётга нечоғлик тайёр ёки тайёр эмаслигига жиддий эътибор берилади. Шу сабабли маҳалламизда ажримлар, оилаларда нотинчликлар йўқ.

Лекин гуруч курмаксиз бўлмагани каби келин кўйлак, тўй сайридаги машиналар борасида анча тортишувлар бўлиб туради. Келин бўлмиш қизларимиз елкалари очиқ кўйлакларни 2-3 соат кийиш учун оиласининг бир ойлик ризқини гўзаллик салонларига олиб бориб беришади. Ўзи тушаётган хонадонга бу қанчалик жабр бўлишини ўйлаб ҳам ўтиришмайди. Куёв йигитларимиз эса бўлгуси умр йўлдошларининг ярим очиқ баданларини ўзга нигоҳлардан қизғанишни ҳам билишмайди. Ёки йигитларимиз шунчалик ориятсизми, деб ўйланиб қолади одам.

Халқимизда: «ёзган дастурхонинг қиёфангни, маъраканг - эл-юртга муносабатингни белгилайди», - деган ҳикмат бор. Чиройли ва камтарона ясатилган дастурхон атрофида меҳмонлар бемалол, қисиниб-қимтинмай ўтиришади, ҳузур қилиб еб-ичишади. Ҳаддан ташқари башанг дастурхон ҳам, ҳашаматли маърака ҳам меҳмонларда ноқулайлик туғдиради. Буни кўп бора кузатганмиз. Кам харажатли оилаларнинг соҳиблари ўзларини ғариб ҳис этишади, диллари оғрийди. Шу боис, маҳалламизда ўтказилаётган тўйларда ортиқча тўкин-сочинликка барҳам берилди. Бойликни тўйда кўз-кўзлаб, кам-харжроқ қўни-қўшни ва овулдошни ноқулай аҳволга солиб, данғиллама тўй қилиш шартми?

Муқаддас ҳадисларида: «Аллоҳнинг барча бандалари тенгдир, бири-биридан зиёда эмасдир. Агар кимдаки битта нон ортиқ бўлса, уни умумга мақтанмасин, балки ўзгалар билан баҳам кўрсин. Шу ортиқча нонни яратган Эгам сизга синов учун бергандир», - дейилади.

Демак, халқ билан ҳамжиҳат, аҳил-иноқ бўлиб яшаш, дабдаба-ю ҳашамдан ўзини тийиш ҳам саодат, ҳам Аллоҳ йўлида ибратдир.

Илоҳим, халқимизда тўйлар, яхши кунлар кўп бўлсин, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликдан  айирмасин.   Оилаларимиз   тинч,  хонадонларимиз   файзли бўлсин.


Элдошбой ЖУМАМУРОДОВ,

«Хизр эли» маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

(Фото - http://kelin-kuyov.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026