08.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
08.11.2026, 10:22
Сиёсат 👁 579

Cайёр қабулда аҳоли муаммолари ўрганилди

Cайёр қабулда аҳоли муаммолари ўрганилди

Халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни жойида ўрганиб, уларга ўз вақтида ечим топиш бугунги куннинг энг устувор вазифаларидан бирига айланган. Давлат ва халқ ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг кундалик турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида жойларда мунтазам равишда учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Амударё тумани ҳокимлиги томонидан Тор ёп маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли ва тадбиркорлар иштирокида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулнинг асосий мақсади ҳам ҳудуддаги тадбиркорларнинг энг долзарб муаммоларини ўрганиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини таҳлил қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтиришдан иборат бўлди. Сайёр қабул давомида туман ҳокими Тор ёп маҳалласидаги фуқаролар билан бевосита юзма-юз учрашиб, уларнинг дарду ташвишларини, таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган мулоқот жараёнида жами 9 нафар жисмоний шахс томонидан 13 та турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Аҳоли томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти кундалик турмуш шароитини яхшилаш, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш ва ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, уларнинг барчаси ҳокимлик томонидан алоҳида назоратга олинди.

Келиб тушган мурожаатларни соҳалар кесимида умумлаштирадиган бўлсак, инфратузилма йўналишида ички кўча йўлларини текислаш учун махсус техника ажратиш ҳамда таъмирталаб йўлларга тош ётқизишда амалий ёрдам кўрсатиш масалалари ўртага ташланди. Электр энергияси таъминотидаги камчиликлар, хусусан, тармоқдаги кучланишнинг пастлиги ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб бермай қолган эски симёғочларни янгисига алмаштириш зарурати аҳолини энг кўп қийнаётган муаммолардан бири эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, ижтимоий соҳа ва қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳудуддаги қишлоқ врачлик пункти фаолиятини қайта йўлга қўйиш орқали тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли томорқаларини суғориш учун оқар сув етказиб бериш каби долзарб масалалар юзасидан ҳам ёрдам сўралди. Ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида сув йиғиш коллекторига ноқонуний равишда чиқинди ташлаган шахсларга нисбатан қатъий чора кўриш масаласи ҳам фуқаролар томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Сайёр қабул давомида назоратга олинган ҳар бир мурожаат юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига кўтарилган муаммоларни ижобий ва тезкор ҳал қилиш, зарур чора-тадбирларни белгилаш юзасидан қатъий топшириқлар берилди. Хусусан, мутасаддиларга келиб тушган барча мурожаатларнинг ижросини назоратга олиб, уларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлаш вазифаси юклатилди. Мазкур мулоқот якунларига кўра, кўтарилган ҳар бир масаланинг ечими бўйича амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан мурожаат эгаларига ёзма равишда батафсил маълумот тақдим этилиши айтилди.

Бу каби очиқ мулоқотлар аҳоли муаммоларини фақатгина қоғозда эмас, балки амалда, жойига чиққан ҳолда ҳал этишга хизмат қилиб, фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди. Ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш ва аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш йўлидаги бундай амалий қадамлар маҳаллалар қиёфасини тубдан ўзгартиришга ҳамда юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026