12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:00
Иқтисодиёт 👁 5,228

МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР инсон манфаатларига хизмат қилади

МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР инсон манфаатларига хизмат қилади

1990 йилларда давлатимиз ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан танг аҳволга келиб қолган эди. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб муҳтарам Юртбошимиз И.А.Каримов раҳбарлигида давлатимизнинг ижтимоий, иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширила бошланди. Энг аввало, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали иқтисодий танг вазиятдан чиқиш, халқнинг яшаш шароитларини яхшилашга катта эътибор қаратилди.

Аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширила бошлади. Бу соҳадаги чора-тадбирлар 1992 йил 3 июль кунги "Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида олиб борилди. Натижада аҳоли орасида бир қатор юқумли касалликлар камайишига, баъзиларининг батамом тугатилишига, аҳолининг ўртача умр кўриш даври узайишига эришилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодий-ижтимоий муносабатларнинг ривожланаётгани, шунингдек, атроф-муҳитнинг ўзгараётгани аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш, санитария-эпидемиологик барқарорликка эришишнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришни талаб қилмоқда.

Шу муносабат билан мамлакатимизда аҳолининг муносиб ва соғлом ҳаёт кечиришини таъминлаш, ижтимоий барқарор муҳитни сақлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Саломатликни мустаҳкамлаш, тиббий хизматни юқори сифат босқичига олиб чиқиш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, соғликни сақлаш тизими ислоҳ қилиниши натижасида фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиши билан боғлиқ асосий Қонунимиздаги конституциявий ҳуқуқлари тўла рўёбга чиқарилмоқда.

Жорий йилнинг 27 августида эълон қилинган "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги муносабатларини тартибга солишга қаратилган мазкур меъёрий ҳужжатнинг қабул қилиниши билан 1992 йилдаги  "Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қонун ўз кучини йўқотди. Конституциявий меъёрларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган янги Қонун замирида ҳар бир инсоннинг осойишта турмушини кафолатлаш, жамиятда соғлом ҳаётни қарор топтириш мақсадлари мужассамдир.

Мазкур Қонунда юқумли ва вирусли касалликларнинг олдини олиш бўйича санитария-эпидемиология тизимини тубдан яхшилашга алоҳида эътибор берилган.

Давлат санитария-назорати Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ҳамда шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан амалга оширилади.

Эътиборлиси, Қонунда давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатилган бўлиб, аҳоли санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг, фуқароларнинг, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.

Янги таҳрирдаги Қонуннинг эски Қонундан асосий фарқлари:

- биринчидан, Қонунга "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги янги ном берилди;

- иккинчидан, санитария-эпидемиология соҳасидаги масалалар фақатгина давлат органлари томонидан назорат тартибида амалга ошириш йўли билан эмас, балки бу органларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий муносабатлари тартибга солинган, шунингдек, Қонунда фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектларининг, жамоат ташкилотларининг, ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаол иштирокини таъминлашнинг ҳуқуқий пойдевори белгиланган;

- учинчидан, Қонунда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш соҳасидаги асосий тушунчаларга кенг таъриф берилган;

- тўртинчидан, Қонунга Ўзбекистон Республикаси ҳудудини санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш, профилактик эмлашлар ўтказиш, дезинфекция тадбирлари, мажбурий тиббий кўриклар ҳамда фуқароларни гигиеник ўқитиш ва тарбиялашга қаратилган алоҳида янги боб киритилди.

Бугунги кунда аҳолининг осойишталигини таъминлаш борасида юқумли касалликларга қарши миллий эмлаш жадвали асосида профилактик эмлаш ишлари ўтказилаётгани учун болалар орасида чин чечак, дифтерия, кўк йўтал, қоқшол, шол, қизамиқ, қизилча касалликлари рўйхатга олинмади. Вирусли гепатит "В” касаллигига қарши профилактик эмлаш 2001 йилдан киритилиши натижасида 14 ёшгача бўлган болалар орасида касалликнинг тубдан камайишига эришилди.

Хулоса қилиб айтганда, Қонун аҳолининг осойишта турмуш кечириши учун ҳуқуқий жиҳатдан пойдевор бўлиб хизмат қилади.

 

А.БАХТИЁРОВ, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим катта прокурори.

(Фото - http://samdsenm.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026