12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:17
Жамият 👁 492

Аҳолига қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди

Аҳолига қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва муаммоларни жойига чиққан ҳолда ҳал этиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўтказилиши анъанага айланган. Хусусан 24 июнь куни Амударё туманининг Амир Темур овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида ҳам ана шундай ҳуқуқий мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев, фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди судьяси Муҳаббат Қайпова, шунингдек, Президент халқ қабулхонаси бош мутахассиси Санъат Авезов, "Мадад" ташкилоти юристи Даврон Пирманов ҳамда маҳалла раиси Шоҳрух Қодировлар иштирок этиб, фуқароларни қийнаётган масалаларга ечим изладилар.

Очиқ мулоқот давомида дастлаб экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишда суд қарорларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев таъкидлаганидек, табиий муҳитни асраш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш умуммиллий вазифа бўлиб, сув ва ҳаво ифлосланиши, ўрмонларни ноқонуний кесиш каби ҳолатларга қарши курашда суд тизими қатъий позицияни намоён қилмоқда.

Суд раиси шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 11 июнь куни имзоланган қонун билан гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар айланмасига қарши курашиш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди. Мазкур ўзгаришлардан кейин Жиноят кодексига "Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар" деб номланган янги боб киритилди. Эндиликда наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар шунчаки жамоат хавфсизлигига эмас, балки миллат соғлиғи ва келажак авлод тақдирига қилинган таҳдид сифатида баҳоланади. Янги киритилган яна бир моддага асосан ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этганлик учун 5 йилдан 20 йилгача, бу каби жиноятларга ҳомийлик ва раҳнамолик қилган мансабдорлар учун эса 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Шунингдек, гиёҳванд моддаларни тарқатиш учун бангихона сақлаганлар 3 йилдан 12 йилгача, вояга етмаганларни бу иллатга жалб қилганлар эса 5 йилдан 10 йилгача қамалиши қатъий белгилаб қўйилган.

Эндиликда 1 грамм ёки 50 килограмм бўлишидан қатъи назар, наркотик моддани ҳар қандай шаклда тарқатиш 10 йилдан 20 йилгача бўлган қамоқ жазосига сабаб бўлади. Шу билан бирга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, жамоат жойларида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланди. Маълумотларга қараганда, сўнгги 4 йил ичида гиёҳвандлик жиноятларини такроран содир этганлар сони 125 фоизга ошгани сабабли, Жиноят кодексининг 73-моддасига биноан айрим ўта оғир наркожиноятлар учун муддатидан илгари шартли озод қилиш тартиби бекор қилинди.

Сайёр қабул давомида фуқаролик ишлари бўйича туман суди судьяси Муҳаббат Қайпова томонидан ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ низолар таҳлил қилинди. Қишлоқ хўжалигида экин майдонларининг чегараси, суғориш тармоқларини тўсиб қўйиш ёки сув лимитларига риоя этмаслик энг кўп учрайдиган низолар сирасига киради. Қонунчиликка кўра, бундай ҳолатлар дастлаб муқобил тартибда сув хўжалиги органлари ва маҳаллий ҳокимликлар ёрдамида, келишувга эришилмаган тақдирда эса суд орқали ҳал этилади. Фуқаролик кодексининг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракатлар оқибатида зарар етказилган тақдирда, масалан, сув сизиб чиқиши оқибатида ернинг ботқоқланиши ёки экинларнинг қуриб қолиши ҳолатларида, аниқ зарар миқдори айбдордан ундириб берилиши тушунтирилди. Келгусида бундай муаммоларнинг олдини олиш учун рақамлаштиришни жорий этиш ва сув ҳисоблагичларни ўрнатиш энг мақбул ечим эканлиги қайд этилди.

Тадбир якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган барча ҳуқуқий масалалар юзасидан мутахассисларга мурожаат қилиб, тўлақонли ва асосли жавоблар олдилар. Президент халқ қабулхонаси бош мутахассиси ҳамда "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти юристи томонидан ҳам ўз ваколатлари доирасида иштирокчиларга зарурий ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган ушбу очиқ мулоқот аҳолининг қонунларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва жойлардаги ҳуқуқий муаммоларга вақтида ечим топиш борасида ўзининг юксак самарасини кўрсатди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026