14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:24
Жамият 👁 2,403

ОЗОД ВА ОБОД, ФАРОВОН ЮРТДА ЯШАШ БАХТИ

ОЗОД ВА ОБОД, ФАРОВОН ЮРТДА ЯШАШ БАХТИ

Йилининг тўрт фасли ҳам қуёшли, ўзига хос файз-у тароватли, бетимсол она юртимизда истиқлол қуёши порлай бошлаганига, халқимизнинг ўз юртига, ўзлигига ўзи бек бўлганига йигирма тўрт йил тўлишига саноқли кунлар қолаяпти.

Мустақиллик байрами кўнгилларимизга олам жаҳон қувонч, ўтган тарихан қисқа  даврда эришилган бунёдкорликлар, фаровонликлардан фахр-ифтихор туйғуларини бахш этиш баробарида, "аввал ким эдиг-у, бугун ким бўлдик?” деган ҳаққоний саволга ўз қалбимиздан жавоб топишга ва бугунги дориломон кунларимизнинг қадрини чуқурроқ англашга ундайди.

"Тўлқин” овулида ёши саксон бешлардан ошиб кетган фахрий ўқитувчи Холбой бобо деган одамохун, оддий сўзларининг ҳам бари ҳазил, бари ўгитсифат бир инсон яшайди. Отахон доим "Бугунгидай инсоннинг қадри юксалган давр илгари бўлган эмас. Бир сотих ердаги пахтани сувга олдириб қўйгани учун қамалган одамларни кўрганман, раҳбарларга бир оғиз гап қайтаргани учун кўчириб юборилган оилаларни, ўз томорқа ерида бироз ишлаб пахта отизга сал кечикиб боргани учун калтакланган одамларни биламан. Ҳатто ҳаётдан кўз юмган ота-боболаримизни зиёрат қилиш, маййитга жаноза ўқиш таъқиқланган даврларнинг ҳам гувоҳиман. Бугунги кунимизнинг қадрига етмоқ, эл-юртга хизмат қилмоқ керак, болаларим”, - дея ҳар куни таъкидлашдан чарчамайди. Отахоннинг ҳар бир гурунги замирида чуқур маъно мужассам.

Дарҳақиқат, истиқлолдан аввалги даврлар ҳақида мулоҳаза юритиш – ҳар биримизга бугунги кунимизнинг қадрини теранроқ англашга ёрдам беради, ўтган кунларимизни хаёл кўзгусидан ўтказишга ундайди.

Болалик пайтларимда овулимизда Қурбонбой уста номи билан машҳур жуда камтар, ширинсўз бир киши бўларди. Ўша одам эрта-ю кеч далада ишласа-да тушлик вақтида ва кечалари овул одамларининг уйларини сувоқ қилиб берар, печ қурар, янги ҳовли-жой учун пахса кўтараётганларнинг пахсасининг тарошини олиб берарди. У пайтларда ҳовли пахсалари ҳашар йўли билан қурилар, уста кам, шунинг учун Қурбонбой устанинг ҳам талабгори кўп бўларди. Бу ишлари учун устага ким кўйлак, ким имкони борича гуруч ё бошқа борини бераверар, уста ҳам меҳнатига бошқа ҳақ сўрамай, элнинг дуосини олиб юраверарди.

У киши, адашмасам, 70-йилларнинг ўрталарида оиласи билан Манғит шаҳрига кўчиб келиб ўрнашиб, яшаб қолди. Ўша одамнинг биз билан ўйнайдиган икки нафар қизини овул қизлари доим соғиниб юрардик. Нега кетиб қолгани бизга қоронғу эди. Кейинчалик онамдан суриштириб билсам, Қурбонбой уста бир муҳтожнинг ишини ишлаб бераман, деб бир-икки кун дала ишидан қолган экан. Колхозда ишламасанг, колхозда яшамайсан ҳам, деган раҳбарларнинг дағдағасидан дили оғриб, кўчиб кетган экан. Онам рахматлик доим у кишини одамларга шунчалар меҳрли, камтар, хизмати беминнат одам эди, оломоннинг олдида, мажлисда раҳбарларнинг беҳурмат қилиб бақирганига хафа бўлиб кетди-ю, овулга ҳеч қайтиб келмади, дея эсларди.

Шуларни хаёлимдан ўтказар эканман, миллий давлатчилигимизни, инсоний қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, тилимизни, динимизни, бутун дунё илм-фанига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш борасида ва илм олиш, ишлаш, ҳар бир одамнинг интеллектуал салоҳиятини  намоён этиши учун кенг имкониятлар эшигини очиб берган истиқлолимизнинг қадри жуда-жуда беқиёс эканлигини янада чуқур англагандай бўлдим. Шундай кунларга етказганига шукроналар айтаман. Ахир озод ва обод, фаровон юрт фуқароси бўлиш энг улкан бахт.

 

Меҳрибон РАЖАБОВА, 32-сонли мактаб

ўқитувчиси.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019