03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 01:50
Адабиёт 👁 881

МУТОЛАА, КИТОБХОНЛИК – БУЮК КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ

МУТОЛАА, КИТОБХОНЛИК – БУЮК КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ

Ҳар қандай касб эгаси ўз соҳасининг ривожланишини чин дилдан хоҳлайди. Касблар ичида кутубхоначилик соҳаси ўзгача соҳадир. Чунки бу касб эгаларининг маҳорати ва фидойилиги дунёдаги барча соҳаларнинг ривожланишига таъсир кўрсатади. Негаки, барча соҳанинг негизида илм, изланишлар туради, буларнинг бари китобларда мужассам. Китоблар эса кутубхоналарда бўлади.

Китобхонлар қизиқишини ўрганиш кутубхона марказининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда китобхонлар мутолаасига назар соладиган бўлсак, ёш китобхонларимиз кўпроқ электрон адабиётларни мутолаа қилиш, аудио-китобни тинглаш истагини, ёши катта китобхонлар эса, кўпроқ анъанавий, босма шаклдаги китобларни ўқиш истагини билдирадилар.

Агар китобхонлар томонидан ўқилган адабиётларга назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда кутубхонамиз фойдаланувчиларининг аксарият қисмини бадиий адабиётлар, тарихий ва детектив асар ва ҳикояларга қизиқишлари юқори. Шунингдек, газета ва журналларга ҳам талаб катта. Таниқли инсонларнинг ҳаёти болалик саҳифаларига назар солар эканмиз улар ҳаётида китоб ва кутубхоналар ўрни беқиёслигига гувоҳ бўламиз.

Камбағал оилада туғилган ва болалиги буюк инқироз даврига тўғри келган америкалик ёзувчи Рей Бредберининг ёрқин келажаги айнан кутубхонадан бошлангани ибратли эканлиги билан диққатга сазовордир. Ота-онаси молиявий қийинчиликлар туфайли фарзандини коллежга киритолмагани учун бўлажак адиб ҳар куни газета мутолаасидан ташқари, асосий вақтини уйи яқинидаги зиё масканида ўтказган. “19 ёшимда коллежга киролмадим, чунки оиламиз жуда қашшоқ эди. Шунинг учун кутубхонага борардим. Ҳафтасига уч кун китоб ўқир эдим. 27 ёшимда эса университет ўрнига кутубхонани мутлақо бепул тамомлаганман”, - деб ёзади у кейинчалик. “Классик фантастика жанри отаси”, дея танилган бу машҳур ёзувчи ўз муваффақиятларида айнан кутубхона асосий роль ўйнаганини эътироф этади.

Ҳар бир инсон ҳаёти учун маънавий туртки бўладиган ўз китобини топиши учун тўғри йўл танлаши лозим. Чунки шахс, ўзи китоб ўқиган, билимли бўлсагина атрофига кўплаб эзгу ният эгаларини бирлаштира олади, жамият учун фойдали ишлар қиладиган инсонларни шакллантира олади.

Агар китобхонликка қизиқтиришни ўз тажрибам мисолида айтадиган бўлсам, китобга эътиборли оилаларнинг фарзандлари бугун ўз билимлари билан олийгоҳларга кириб ўқиётганлари, Олий маълумотли бўлиб, элга сидқидилдан хизмат қилаётганлари талайгина. Китоб ўқишнинг ижобий натижалари мутолаа қилиш, унга меҳр қўйиш, маънавий юксалишнинг асосий омили эканлигини китобсеварларимиз яхши билишади.

Дарҳақиқат, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, бугун китоб ўқиб ўтирган бола, эртага телевизор олдида ўтирган ўнта болани бошқариши мумкин. Демак, ота-она болада боғча ва мактаб ёшигача китобга бўлган меҳрни уйғота олса, фарзандининг келажагидан албатта хурсанд бўлади.

Шундай экан, фарзандларимиз қалбида ёшлигидан китобга меҳр уйғотайлик. Бугунги кунда ҳар биримиз ўз-ўзимизга “Ҳаётда ўз ўрнимизни топишимиз учун қандай асарларни ўқишимиз керак?” деган саволни беришимиз керак. Бу савол замирида бутун авлод тарбияси, унинг келгусида шахс сифатида шаклланиши, бир сўз билан айтганда янги авлод камолоти туриши керак! Бугунги мутолаа, китобхонлик – буюк келажак кафолатидир.

Роҳатой РАМАНОВА, Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказининг Ахборот-библиография хизмати раҳбари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026