22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 06:35
Жамият 👁 345

Дўрман ва Қиличбойда "Аёл – қадриятлар давомчиси" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

Дўрман ва Қиличбойда "Аёл – қадриятлар давомчиси" шиори  остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

Амударё тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил топганига 2 йил тўлганлиги муносабати билан жойларда “Аёл – қадриятлар давомчиси” шиори  остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Туманнинг Дўрман овулида ҳам шу каби тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда овул фуқаролар йиғинида ташкил қилинган “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, овулда яшовчи фаол хотин-қизлар ҳамда нуроний онахонлар иштирок этди.

Дарҳақиқат, аёллар жамиятнинг асосий таянчи ҳисобланади ва уларнинг роли ҳар бир миллатнинг маданий ва маънавий меросини сақлашда муҳимдир. Улар нафақат оила давомчилари сифатида, балки миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва уларни келажак авлодларга етказишда ҳал қилувчи роль ўйнайдилар.

Жамиятда аёлларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирганда, уларнинг таълим олиши, касбий фаолиятда иштирок этиши ва жамиятнинг турли соҳаларида етакчилик қилиши муҳим аҳмиятга эга. Бу орқали аёллар ўзларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириб, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшадилар.

Шунингдек, аёлларнинг маънавий ва маданий қадриятларни ўрганиши ва бу қадриятларни ёшларга ўргатиши, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаши жамиятнинг барқарор ривожланиши учун ниҳоятда зарурдир. “Аёл – қадриятлар давомчиси” шиори  остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар шу масалада ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Айтиш жоизки, жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёлларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2022 йил 8 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарор билан тасдиқланган “Оқила аёллар” ҳаракати тўғрисида”ги намунавий низомга кўра ҳаракатнинг асосий вазифалари жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулиятини, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилишдир.

Шунингдек, аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, “одобли қиз” ва “маърифатли она” қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш ҳам ҳаракатнинг асосий вазифалари сирасига киради.

Ҳар бир овул ва маҳалладаги ҳаракат аъзолари ушбу вазифалар билан биргаликда ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда “Оила — муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини халқчил тилда тушунтириш ишларига ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Туманнинг Қиличбой овулида ҳам шу каби тадбир ташкил қлиинди. Тадбирда ҳудуддаги маданият маркази, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳамда мактаблар ўқувчилари ижросида Ватан, оналик ва болалик туйғулари, тинч ва осойишта юртда бахтиёр яшаш завқи тараннум қилинган қўшиқлар куйланиб, рақслар ижро қилинди.

Кўргазмаларда эса ота-боболаримиздан, момо-бувиларимиздан мерос бўлиб келаётган қадимий урф-одат ва анъаналаримиз акс эттирилиб, йиғилганларга намойиш қилинди.

Юқоридаги Низомга асосан туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳам маҳалла даражасида ҳаракат фаолиятини мувофиқлаштириб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш чораларини кўриб келмоқда. Бўлим масъуллари маҳаллалардаги вакилларга ҳаракатни самарали ташкил этиш билан боғлиқ методик тавсиялар бериб, маҳаллалардаги фаол ва ташаббускор аёллар учун ўқув курслари, давра суҳбатлари ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш бўйича бошқа тадбирларни ташкил этиб келмоқда.

Қиличбой овулида 15 нафар фаол ва ташаббускор аёллардан ташкил топган ҳаракат фаолиятини ҳам самарали дея баҳолаш мумкин. Ҳаракат аъзолари маҳаллада “хонадонбай” манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, маҳаллада оила вакиллари ва хотин-қизлар ўртасида очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказишда фаоллик кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ҳаракатнинг асосий вазифалари бўйича маҳаллаларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаб, тегишли жойларга тақдим қилиб келмоқда.

“Аёл – қадриятлар давомчиси” шиори  остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди, дейиш мумкин. Бу каби тадбирлар туманнинг бошқа овул ва маҳаллаларида ҳам давом этади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026