12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:11
Фан ва таълим 👁 417

Ўйинларга асосланган янгича методлар боғча ёшидаги болалар билан ишлашда самарадорликни оширади

Ўйинларга асосланган янгича методлар боғча ёшидаги болалар билан ишлашда самарадорликни оширади

Мактабгача ёшдаги болалар нутқини ривожлантиришда ҳар хил ўйинлар ва қизиқарли машқлардан фойдаланиб, мулоқот қуриш муҳим аҳамиятга эга. Бола бу даврда ўрганганларини фаол ўзлаштиради ва нутқида қўллашга ҳаракат қилади. Тарбияланувчилар билан машғулотларни ўйин шаклида ташкил этиш нафақат уларнинг нутқини равонлаштиради, балки эшитиш ва эслаб қолиш кўникмаларини ҳам ривожлантиради. Тарбиячи таълим фаолиятида гуруҳдаги ҳар бир бола иштирокига алоҳида эътибор қаратиши зарур. Мактабгача ёшдаги болалар билан самарали ишлаш учун бир қатор қизиқарли ўйин ва услублар мавжуд.

Хусусан, алифбодаги бир-бирига ўхшаш ҳарфлар билан бошланадиган сўзларни топишга асосланган “Ўзингни топ” ўйини болаларда нутқий равонлик билан бир қаторда товушларни фарқлаш ва ҳозиржавоблик кўникмаларини ҳам ривожлантиради. “Ким чаққон” ўйини эса болаларнинг чаққанлигини оширади. Бу ўйинда иштирокчиларга С, А, Т ҳарфлари билан тугайдиган сўзларни топиш вазифа қилиб берилади. Ким тезроқ ва кўпроқ сўз айтса, ўша иштирокчи ғолиб ҳисобланади.

Болаларнинг диққатини ривожлантиришда “Қайси сўз адашиб қолди?” ўйини муҳим аҳамиятга эга. Бу ўйин шартига кўра, тарбиячи кетма-кетликда гапларни ўқийди. Айрим жумлаларда сўзлар алмашиб қолган бўлади. Болалардан эса қайси сўз хато қўлланганини аниқлаш талаб қилинади. Масалан, балиқ сувда юряпти. Аслида балиқ сувда юрмайди, у сузади. Болалар гапдаги хатони топиб, тўғри тартибда айтиши керак. Қушлар ёзда узоқ ўлкаларга учиб кетадилар. Иштирокчилар қушлар кузда иссиқ ўлкаларга учиб кетишини айтиб, гапдаги хатони тўгирлайди.

“Янги сўз топ” ўйини болаларнинг сўз бойлигини оширади. Бу ўйинда тарбиячи бир сўз айтади. Болалар эса ўша сўз иштирокида янги сўз топиши керак. Масалан, уй-уйча, атир-атиргул, лола-лолақизғолдоқ каби янги сўзлар ясайди.

Болаларнинг тезкор фикрлашини шакллантиришда “Тезроқ айт” ўйинидан фойдаланиш яхши самара беради. Бу ўйинда тарбиячи мева, сабзавот, ҳайвонлар ва ҳашаротлар каби гуруҳларга мансуб нарсаларни сўрайди. Болалар эса уларга мос номларни тезкорлик билан топиб айтиши керак.

“Давом эттир” ўйини болаларнинг тасаввур ва ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиради. Ўйин шартига кўра тарбиячи бирор сўз айтади ва болалар ўша сўзнинг қайси гуруҳга мослигини, шу сўз нимани ифодалашини тушунтириб беради. Мисол учун, бодринг – сабзавот, яшил рангда, уни ейишдан олдин ювиш керак.

Қизиқарли ўйинларнинг яна бири “Ўхшашини топ” деб номланади. Бу ўйинда тарбиячи иштирокчиларга худди ойдек думалоғини топ, худди лоладек қизилини топ, худди қордек оппоғини топ, деб вазифа беради. Бола эса айтилган сўзларга ўхшаш нарса ва номларни топади. Бу ўйин орқали уларда изланувчанлик ва фикрлаш қобилияти шаклланади.

Мактабгача ёшдаги болаларга мантиқий фикрлашни ўргатишда “Солиштириб кўр” ўйини яхши самара беради. Ўйин шартига кўра, болалар мевалар, ҳайвонлар, буюмлар ва шунга ўхшаш нарсаларнинг бир-биридан фарқли жиҳатларини топиши керак. Масалан, лимон ва олма. Лимон нордон, олма эса ширин. Чумоли ва фил. Чумоли кичкина, фил эса катта ҳисобланади. Шунингдек, болаларнинг мантиқий фикрлашини “Ортиқчасини изла” ўйини ҳам ривожлантиради. Бу ўйинда тарбиячи бир нечта сўзларни ўқийди. Болалардан эса ушбу сўзлар орасидан ортиқчасини топиш ва нима учун ортиқча эканлигини изоҳлаб бериш сўралади. Масалан, қизил, сариқ, яшил, катта. Бунда олдинги учта сўз ранг номини, охирги сўз эса ҳажмни ифодалайди. Шу сабабли катта сўзи ортиқча ҳисобланади.

Ҳозирги кунда мактабгача ёшдаги болалар билан ишлашда анъанавий усуллардан фойдаланиш кутилган самарани бермайди. Чунки анъанавий методлар замонавий ҳаётимизда эскирган ҳисобланади. Бугун болалар мутлақо янги шароитларда улғайишмоқда. Мактабгача таълим ташкилотларида замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг ўзига хос иқтидорларини эрта аниқлаб, ривожлантиришимиз мумкин. Шунинг учун ҳам таълимда янги методларни қўллаш яхши самара беради.

Саломат Тураева, Амударё туманидаги 2-сонли ДМТТ методисти

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026