14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:45
Адабиёт 👁 299

Маънавият ва матбуот фидойиси

Маънавият ва матбуот фидойиси

Ҳаёт – синовлар майдони. Бу майдонда мард­лар ғолиб бўладилар. Мардлик эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Нисбийлик тушунчасига кўра, қалби пок, ҳалол, виж­донли, ватанпарвар, халқ­парвар инсонларгина ҳар қандай масалада мардликни намоён қила оладилар. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Хонимжон Ражабова қаламига мансуб “Умр карвони” тўплами ҳам айнан шоиранинг шундай фазилат соҳибаси сифатида битилган назмий ҳикоялар каби ўзига мафтун этади.

Инсон ҳаётидан рози яшаши учун энг аввало унда фидойилик хислати бўлмоғи жоиз. Ватанга, оиласига, касбига, халқига фидойи инсонларгина ортида қолган умр манзилларига қониқиш билан боқа олади. Чунки унинг ўз она халқи, Ватани олдида юзи ёруғ, шахсий манфаати, шон-у шавкатини, моддиятни эмас, эл-юрт манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйишнинг, халқига, Ватанига муносиб хизмат қилишнинг уддасидан чиқолганидан мамнун, ҳаё­тидан рози. Бундай фидойиликнинг замирида мардона ҳаёт тарзи ҳоким.

Хонимжон Ражабова 17 йил давомида Амударё туманининг ижтимоий-сиёсий “Амударё ҳақиқати” (ҳозирги “Тараққиёт кўзгуси”) газетаси таҳририятида турли лавозимларда ишлади. 18 йил давомида Аму аёлларининг сардори, туман ҳокими муовини, хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида фаолият юритдилар. У туман газетаси муҳаррири, туман ҳокими муовини вазифаларида ишлаганида ҳам айрим раҳбарларга ўхшаб шунчаки белгиланган режани адо этибгина қолмадилар, ўзим гувоҳ бўлганим, тинимсиз ҳаракатда бўлдилар. Унинг иш соатлари уйида ҳам давом этарди. Дам олиш кунларини эса қишлоқларда ўтказарди. Бунинг учун минг бир сабаб топиларди: қайсидир маҳаллада ота-онасиз ўсган, яқинлари бўлмаган йигитни уйлантириш, қизини турмушга бериш учун қурби келмаётган ёлғиз онанинг кам-кўстларини тўлдириш, отадан жуда эрта айрилган ёки кам таъминланган оилада ўсаётган болажонларнинг хатна тўйларини ўтказиш чораларини кўрардилар. Шахсан мен опанинг 5-6 нафар ёшнинг мушкулини осон қилиб, ўзи қуда-андалик удумларини жойига қўйиб, саховатпеша инсонлар ҳомийлигида никоҳ тўйларини ўтказиб берганларига, 15-20 нафар болажонларнинг хатна тўйларига бош-қош бўлганларига гувоҳман. Ижоддан эса асло тўхтамадилар.

Опа янги тўпламини “Умр карвони” деб номлабдилар. Тўпламга киритилган шеър­лардан олган таассуротларим оламча. Ўтиб бораётган умр карвонининг ортда қолган манзилларини бир-бир хаёли кўзгусидан ўтказган опанинг иқроридан сўнг шеърхоннинг кўнглидан “бу қисқа умрда тўғри, ҳалол яшаш керак”, деган ўй ўтиши табиий.

... Сўнгра кексалик гаштин сурасиз,
Дерлар: “нени эксанг, шуни ўрасан”.
Баъзида хатолар қилганинг англаб,
Сўнгги пушаймонлар ичра қоласан.

Бу ҳалол, виждонан яшамоққа ошкора даъват.

“Умр” деб номланган шеърида эса шундай сатрлар бор:

Умр деб аталмиш бу сирли китоб,
Яшамоқ илмидан қилгайдир хитоб.
Шунчалар шиддатли, тўхтатиб бўлмас,
Йилларни қаритиб, ўтади шитоб.

Муҳими, инсондек яшамоқ керак,
Яхши ном қолдириб ёруғ ҳаётда.
Кўкка бўй чўзган бир азим терак,
Соя солган каби аҳли одамга.

Назаримда опанинг ҳар бир сатри, шеърлари ўзи ҳақида, босиб ўтган умр йўллари ҳақида сўзлаётгандай. Умрининг ҳар бир лаҳзасида эл-у юртига, халқига керак эканини ҳис қилиб яшаётган, азиз халқи меҳридан куч олиб, сабр-у иродаси чархланган Хонимжон Ражабова ўз сўзи, ўз жарангдор овози билан шеърий сатрларидан чиқиб келаётгандай, ҳар битта сат­рида унинг ўз қиёфаси, меҳр-муҳаббати акс этиб туради.

Соғинч ҳисси шоирани бир лаҳза ҳам тарк этмайди. Бу туйғу опанинг ташриф қоғози каби шеърдан-шеърга, шеърлар орқали мухлисларига, она халқига ўтаверади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист,  шоир ва пуб­лицист Янгибой Қўчқоров бекорга опани афсонавий Тўмарис момомизга ўхшатмаганлар.

Разм солсангиз, опанинг сохт-сумбатида, қатъиятида, ҳатти-ҳаракатлари, шиддатида, қилган, қилаётган амалларида Тўмарис келбати-ю, сийрати ва суврати бор. Бу – ҳақиқат. Шунинг учун ҳам ҳақиқатки, айни пайтда 70 ёшнинг остонасида турган опа ҳамонки ҳаётий фаол, ишда ҳам, ижодда ҳам, халққа интилиб туришларида ҳам забардаст, ёшлардан афзалроқ даражада фидойи, меҳнаткаш.

Мен опанинг бу хислатларига чин дилдан ҳавас қилишимни асло яширмайман. Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Ҳайрат-ул аброр” достонидан олган бир ибратим —исроф хусусидаги ҳикматда шундай дейилади:

Сочмоқ овуч бирла гуҳар от учун,
Нақд этмак бирла мубоҳо учун.
Ақл ҳисобидан эрур кўп йироқ.
Бухл бу жудингдан эрур яхшироқ.

Улуғ бобокалонимиз таълим берганларидай, опа элга ёқиш учун дур-у гавҳар сочмадилар, балки меҳр жомини тутдилар. Мансаб-у мартаба учун елиб-югуриб вақтини, илмини, кучини беҳуда исроф этмадилар, борки билим-салоҳияти-ю вақтини керакли пайтда, керакли жойда халқ манфаати йўлида сафарбар этдилар. Шунинг учун ҳам уни Аму эли бошига кўтарди. Шунинг учун ҳам опа элининг  олдида ёруғ юз билан “қадамимга жонлиқ сўйган” элим, деб куйлашдан, эл-юрт эътирофини ҳис этишдан мамнун. Буларнинг барчаси фидойи қал­бнинг ўзини ардоқлаётган халқига миннатдорчилиги.

“Умр карвони”  шеърлар тўп­лами инсон ҳаётининг ана шу нозик қирралари – ҳалоллик, тўғрисўзлик, фидойилик, мардлик, халқпарварлик ҳақидаги назмий битиклар. Бу назм, албатта, сизга ҳам манзур бўлишига ишонамиз. Боиси, китобда жам бўлган ҳар бир шеърда инсоннинг шахс сифатида шаклланиш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган сабаб­лар, оқибатлар, моҳиятлар мужассамки, буларнинг ҳеч бири ҳеч бир инсонга бегона эмас.
Азиз ўқувчи, китобни албатта ўқинг ва баҳра олинг!

Робия Йўлдошева.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019