14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:46
Жамият 👁 281

“ЭЗГУЛИК – ШИОРИМИЗ, МАЪРИФАТ – ҚУРОЛИМИЗ” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

“ЭЗГУЛИК – ШИОРИМИЗ, МАЪРИФАТ – ҚУРОЛИМИЗ” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманлари бўйлаб 13-20 март кунлари мобайнида “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” шиори остида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Амударё тумани 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуродов, Жўқорғи Кенгес депутати Санобар Хўжамуродова, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Ислом Маткаримов ҳамда тумандаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари дастлаб мусиқа мактаби ўқувчиларининг ижод маҳсулларидан ташкил этилган кўргазма билан танишдилар. Улар ўқувчилар томонидан дид билан тайёрланган ижод намуналарини катта қизиқиш билан томоша қилиб, ҳар бирига юқори баҳо бердилар.

Тадбирга ташриф буюрган масъуллар юртимиз бўйлаб 13-20 март кунлари мобайнида “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” шиори остида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилаётгани, жумладан, туманимизда ҳам фаол хотин-қизлар, ибратли оила бекалари, фан, таълим, маданият каби йўналишларда муваффақиятга эришган ёшларни жалб этган ҳолда ташкил этиш лозимлигини таъкидлашди.

Мазкур тадбирларда юртимиз аёлларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги айтилиб, Рамазон ойи ва Наврўз байрами шарофати билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, умуман, халқимиз ва ёшларимиз онг-у шуурида ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини янада камол топтириш каби эзгу ишларни амалга ошириш лозимлиги тўғрисида сўз борди.

Таъкидлаб ўтилганидек, мамлакатимизда хотин-қизларимиз учун ҳам муносиб шароитларни яратиб бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланган. Давлатимиз раҳбари ҳам жорий йил 7 март куни Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида бунга алоҳида эътибор қаратди. Барча аёлларга мурожаат қилиб, маънавий тарбия ишларини энди мутлақо янгича усулда олиб бориш, “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган ғоя асосида бу жараённи аввало оиладан, маҳалладан бошлаш борасида вазифалар белгилаб берилди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар шу хусусда сўз юритиб, мамлакатимизда хотин-қизларимиз учун ҳам муносиб шароитларни яратиб бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланганини эътироф этишди. Аёл-қизларимизнинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши, касб-ҳунар эгаллаши оила бахти, фарзандлар камоли учун, шу асосда бутун жамият равнақи учун хизмат қилишини таъкидлашди.

Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида илгари сурган ислоҳотлари, Фармон ва Қарорлари мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам сўзлаб, уларнинг бугунги кундаги самарасини тилга олиб ўтишди.

Маънавий-маърифий тадбирда концерт дастурлари ҳам намойиш этилиб, самимий суҳбатларга ҳамоҳанг тарзда “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган ғояга алоҳида урғу берилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019