12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Фан ва таълим 👁 416

Илм-маърифат нурини таратаётган маскан: 84-сонли мактаб фаолияти ҳақида

Илм-маърифат нурини таратаётган маскан: 84-сонли мактаб фаолияти ҳақида

Таълим – ҳар қандай жамият тараққиётининг, миллат келажагининг мустаҳкам пойдеворидир. Бугунги кунда юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, ёш авлодга сифатли билим бериш, уларни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўласиз. Ана шундай эзгу мақсадларнинг амалдаги ёрқин ифодасини Амударё тумани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 84-сонли умумтаълим мактаби гарчи яқинда, яъни 2019 йилнинг сентябрь ойида янгидан ташкил қилинган бўлса-да, қисқа вақт ичида катта ютуқларга эришиб, илм-маърифат нурини таратувчи етакчи масканлардан бирига айланиб улгурди. Айни пайтда мазкур билим даргоҳида жами 17 та синф мавжуд бўлиб, уларда 382 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келмоқда.

Албатта, ҳар қандай мактабнинг нуфузи ва таълим сифати, энг аввало, унда фаолият юритаётган устозларнинг касбий маҳорати билан белгиланади. Бу борада 84-сонли мактабнинг педагогик жамоаси ўзининг юксак салоҳияти, тинимсиз изланиши ва катта тажрибаси билан алоҳида эътиборга лойиқдир. Билим масканида ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган жами 34 нафар педагогдан иборат аҳил жамоанинг 3 нафари олий тоифали, 10 нафари 1-тоифали, 11 нафари 2-тоифали ва яна 11 нафари мутахассис тоифасига эга бўлган ўқитувчилардир. Бу рақамлар замирида устозларнинг машаққатли меҳнати ва таълим сифатини ошириш йўлидаги тинимсиз ҳаракатларининг самараси мужассамдир.

Мактабнинг тарбия фани бўйича олий тоифали ўқитувчиси Ўмирбек Жумамуратов аттестация синовларида 94 балл тўплаб, муваффақиятли иштирок этди ва 70 фоизлик устамага эга бўлди. Бундан ташқари, у “Энг яхши ҳуқуқ фани ўқитувчиси” танловида туманда фахрли 2-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бошланғич синфларнинг олий тоифали ўқитувчиси Озода Матниёзова ҳам аттестация жараёнларида 88 балл билан қатнашиб, 70 фоизлик устамага сазовор бўлди. Қолаверса, мактабнинг бошқа фан ўқитувчилари ҳам аттестация синовларида фаол ва муваффақиятли қатнашиб, юқори натижаларни қайд этиб келмоқда.

Бундай ижобий кўрсаткичлар замирида таълим муассасаси раҳбариятининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаш жоиз. Мактаб директори Эркинбой Қурбанбоев таълим тизимидаги самарали меҳнатлари учун “Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси” ҳамда “Ўз касбининг фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Музаффар Жуманиёзов эса Менежерлик сертификатини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Таълим даргоҳининг амалиётчи психологи Нигорахон Сапарованинг хизматлари ҳам муносиб эътироф этилиб, “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Замонавий таълим тизимида педагогларнинг халқаро ва миллий даражадаги сертификатларга эга бўлиши уларнинг касбий маҳоратини белгиловчи асосий мезонлардан биридир. Бу борада ҳам мактаб жамоаси пешқадам муассасалар сафидан ўрин олган. Жумладан, рус тили ўқитувчиси Одилбек Якубжанов халқаро TRKI сертификати соҳиби бўлса, математика ўқитувчиси Юнусбек Раҳимов халқаро SAT сертификати эгасидир. Шунингдек, математика ўқитувчиси Санъат Бобожонов миллий фан сертификатига эга. Бошланғич синф ўқитувчиларидан Озода Матниёзова, Сабоҳат Юсупова, Феруза Кенжаева ва Гулноза Жумабоевалар ҳам миллий фан сертификатларини қўлга киритганликлари уларнинг ўз касбига бўлган масъулиятидан далолат беради. Инглиз тили ўқитувчиси Мавлуда Отабоева халқаро TKT ҳамда миллий B2 даражасидаги сертификатларига эга бўлиб, ўқувчиларга хорижий тилларни жаҳон стандартлари асосида ўргатиб келмоқда.

Бундай билимли педагогларнинг қўлида таълим олаётган ўқувчилар ҳам юқори натижаларни қўлга киритиб, мактаб шаънини юксакларга кўтармоқдалар. Хусусан, 11-синф ўқувчиси Мадина Раҳимбоева кимё ва биология фанларидан, 10-синф ўқувчиси Севинчой Матниёзова инглиз тили фанидан, 10-синф ўқувчиси Феруза Қодирова эса она тили ва адабиёт фанидан миллий фан сертификатларини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Бундан ташқари, ўқувчиларнинг халқаро олимпиадалардаги иштироки ва ғалабалари ҳам алоҳида эътиборга молик. 2-синф ўқувчиси Камола Рустамова халқаро IREN олимпиадасининг республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 5-ўринни эгаллади. Шунингдек, нуфузли KENGURU олимпиадасида 3-синф ўқувчиси Сулаймон Пўлатбоев, 2-синф ўқувчилари Камола Рустамова, Одилбек Муратбоев, Маржона Шерифбоева, Азамжон Тоҳиров, Зебузар Жамоладдинова ва Диёрбек Холмуратовлар иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллашди.

Мактабда ўқувчиларнинг нафақат интеллектуал, балки ижодий ва жисмоний қобилиятларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Ёш ижодкорлардан иборат “Турон” мактаб театри жамоаси ҳудудда биринчи ўринни эгаллаб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритди ва туманда ҳам фахрли ўринларни эгаллаб қайтди. “Беш ташаббус” доирасида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳам ёшлар ўзларининг маҳоратларини намойиш этишмоқда. Шахмат бўйича 7-синф ўқувчиси Умирбек Ўразбоев туманда 3-ўринни эгаллаган бўлса, 4-синф ўқувчиси Сарвар Қадамбоев ва 9-синф ўқувчиси Юнусбек Турсунбоев ҳудуд босқичида 1-ўринни эгаллаб, туман босқичига йўлланма олдилар.

Спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича эришилган ютуқлар эса янада қувонрли бўлди. Мактабнинг 7-синф ўқувчиси Маржона Ҳабибуллаева республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқич – Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган беллашувга йўлланмани қўлга киритди. 11-синф ўқувчиси Дурдона Ибодуллаева эса туманда 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда 84-сонли умумтаълим мактаби чинакам маърифат ўчоғига айланган. Юқорида қайд этилган барча ёрқин натижалар, энг аввало, мактаб жамоасининг фидокорона ва ҳалол меҳнати, устозларнинг юқори касбий маҳорати ҳамда ўқувчиларнинг билимга, спортга ва санъатга бўлган чексиз интилишининг яққол исботидир. Бундай мустаҳкам пойдевор ва юксак мақсадлар бор экан, мазкур таълим масканидан келажакда юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган етук ва баркамол авлод етишиб чиқишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026