АМУДАРЁЛИК ЁШЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР МАСКАНИ
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга катта эътибор қаратилиб, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, чекка ҳудудларда яшовчи ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқдир.
Туманда фаолият юритаётган таълим муассасалари ва тил ўқув марказларида ёшлар инглиз тили, рус тили ҳамда бошқа хорижий тилларни ўрганишмоқда. Чет тилларини пухта эгаллаган ёшлар турли миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритиб, олий таълим муассасаларига кириш ҳамда хорижда таълим олиш имкониятларига эга бўлмоқдалар.
Амударё туманида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги “Brighton School” ўқув маркази ёшларнинг чет тилларини пухта ўрганишлари учун муносиб шароит яратиб бермоқда. Ушбу марказда таҳсил олаётган ўқувчилар инглиз тили бўйича билимларини мустаҳкамлаб, халқаро сертификатларни қўлга киритиш йўлида изчил меҳнат қилмоқдалар.
Ёшлар — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари. Уларга яратилаётган кенг имкониятлар эса эртанги кунимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади. Зеро, билимли, ташаббускор ва интилувчан ёшлар юрт тараққиётининг энг муҳим омилидир.
Гулҳаё Эркабоева, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶