20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 21:25
Жамият 👁 216

ҲУДУД ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДА

ҲУДУД ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДА

Туман Солиқ инспекцияси томонидан туманимизда солиқ сиёсатини амалга ошириш, солиқ қонунчилигига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланишига, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишига эришиш борасида таъсирчан саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда туман бўйича бюджет даромадларига бюджет прогнози 91072,4 млн. сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 99160,8 млн. сўм ундирилди ва режа 108,9 фоизга, 8088,4 млн. сўмга ортиғи билан бажарилди.

Жорий йил 4-чораги учун бюджет прогнози 22519,8 млн. сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 27279,4 млн. сўм ундирилиб, режа 121,1 фоизга, 4759,6 млн. сўмга ортиғи билан бажарилди.

Жорий йил декабрь учун бюджет прогнози 6452,6 млн. сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 6713,9 млн. сўм ундирилиб, режа 104,1 фоизга бажарилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида секторлар раҳбарларига берилган вазифалардан келиб чиқиб, 4-сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда 4-сектор ҳудудида 8та овул, маҳаллалар бор. Уларда аҳоли сони 32 224 нафарни ташкил қилади.

2023 йилнинг 6 ойи давомида режа бўйича 29та сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулларда жами 277та мурожаат келиб тушди, мурожаатларнинг 197таси қаноатлантирилиб, 45 нафарига тушунтириш берилди. Қолган 35та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Сектор ҳудудида жорий йилда вақтинча ишсиз бўлган аёллар ва ёшларнинг 221 нафари доимий ишга жойлаштирилди. 194 нафар фуқарога 105,1 га қишлоқ хўжалиги ерларидан ижарага ер ажратиб берилди. 51 нафар ишлаш истагини билдирган вақтинча ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди. 170 нафар ишсиз фуқаролар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди. Хориждан қайтган 2 нафар меҳнат мигрантларининг бандлиги таъминланди. Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда маҳаллалардаги 348 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни бошлаш учун 5 млрд. 403 млн. сўмлик кредитлар ажратилди. Шунингдек, 285 нафар ишсиз фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

Уй-жой, коммунал ва йўл хўжалиги, транспорт қатновини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича Тошёп овулида 1та трансформатор пункти ўрнатилди ва 2та трансформатор пункти таъмирланди, Қангли овулида 1та трансформатор пункти ўрнатилди ва 2та трансформатор пункти таъмирланди, Қумёп маҳалласида 1та трансформатор пункти ўрнатилди ва 1та трансформатор пункти таъмирланди, Намуна маҳалласида 1 км. ҳаво линияси тортилди, Навоий маҳалласида 1та, Чордара маҳалласида 1та, Бўстон маҳалласида эса 2та, Беруний маҳалласида 1та трансформатор пункти таъмирланди. Ички йўлларни яхшилаш бўйича Қангли овулида 1,960 км., Бўстон маҳалласида 4,618 км., Навоий маҳалласида 0,935 км. ички кўчаларга тош тўшалди.

12 нафар фуқарога катталар учун ногиронлар аравачаси, 5 нафар фуқарога электр юритмали кресло-аравачаси, 2 нафар вояга етмаган ногирон болага болалар аравачаси, 2 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 7 нафар фуқарога кўлтиқ таёқ, 12 нафар фуқарога ҳасса таёқ ва бошқада зарур воситалар берилди.

Бугунги кунда сектор ҳудудида “Темир дафтар”да 2та оила қолмоқда. Сектор томонидан шу оилаларга 1 млн. 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Фуқаролар томонидан бевосита секторга қилинган мурожаатлар асосида шу йилнинг ўтган даври мобайнида жами 48та оилага 11 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа турдаги моддий ёрдамлар ҳомийлар томонидан етказиб берилди. 30 ёшдан юқори бўлган 6647 нафар аёллар хатловдан ўтказилиб, шундан 963 нафари “Аёллар дафтари”га киритилди. Шуларнинг 729 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, туманнинг 4-секторида ўтказилган хатлов натижасида 3 302 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказилиб, анкета сўровномалари тўлдирилди ва 176 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди.

Бугунги кунга қадар 111 нафар ёшларимизга бандлик, ижтимоий, иқтисодий, моддий ва маънавий масалаларда амалий ёрдамлар берилди.

45 нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан ижарага ер майдонлари ажратиб берилди, 36 нафар талаба ёшларга 99 млн. 452 минг сўмлик контракт шартнома пулининг бир қисми қоплаб берилди, 11 нафар ёшларга 33 млн. сўмлик субсидия ажратилди.

Келгуси йилда ҳам бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттириб, сектор ҳудудини ривожлантиришга интилаверамиз.

Ж.Раҳимов,

туман Солиқ инспекцияси  бошлиғи, 4-сектор раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026