ЖИНОЯТЧИЛИК, ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА
Ёшлар келажагига эътибор ва ғамхўрлик бугунгидай долзарб аҳамият касб этган эмас. Чунки шиддат билан кечаётган глобаллашув жараёнида уларни ёт ғоялардан асраш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, мафтура майдонининг турли хуружларидан ҳимоя қилиш ва маънавий етук қилиб вояга етказиш жуда муҳим.
Бунингдек долзарб вазифа ижросига ҳисса қўшиш мақсадида “Амударё телевидениеси” таҳририяти Олий Мажлис ҳузуридаги ноадвлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган “Ёшларнинг маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш” номли грант танловида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлди ва амалга ошириб келмоқда.
Яқинда таҳририят ходимлари ушбу лойиҳа иш режасига мувофиқ ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноят содир қилишга мойил ёшлар билан ишлашиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига йўл қўймаслик борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар, қилиниши белгиланаётган режалар билан танишиш мақсадида туманимизнинг Бўзёп овулида бўлдилар.
Туман марказидан 35 километр олисда жойлашган ушбу овулда 1131 хонадонда 5991 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 30 ёшгача бўлганлар 3279 нафарни ташкил этади. Шу рақамнинг ўзиёқ овул фуқаролар йиғини раиси Рустам Тўраев, хотин-қизлар фаоли Гулзода Кўбаева, ёшлар етакчиси Валибек Аминов, ҳоким ёрдамчиси Шавкат Дуйсенбоев ва профилактика инспектори Адҳам Йўлдошевларнинг зиммасида ёшлар камоли йўлида нечоғлик масъулияли вазифалар турганлигини кўрсатади.
Аввало шуни қайд этиш лозимки, ҳудуд ёшларининг ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир этишининг олдини олиш, муқаддам жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларнинг қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, пробация ҳисобида турувчи 6 нафар фуқароларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишини назорат қилиш борасида овул фуқаролар йиғини масъуллари ва профилактика инспектори, ҳудуд инспектор-психологининг ҳамкорликдаги режаси ишлаб чиқилган. Режага кўра, ёшлар, вояга етмаганлар орасида юртимизнинг амалдаги қонун-қоидаларига бўйсуниш, қонунларни ҳурмат қилиш юзасидан манзилли тарғибот тадбирлари олиб борилаяпти, тунги вақтларда ёшларнинг бемақсад юришлари қаттиқ назорат қилинаяпти. Аҳоли тинч-осойишталигини сақлаш, бандлигини таъминлаш, ишсиз ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаяпти.
Бу ҳақда овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам батафсил сўз юритилди. Мавзу юзасидан лойиҳа ижрочиларидан бири Ойгул Ражабова, овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Гулзода Кўбаева, профилактика инспектори Адҳам Йўлдошев, ёшлар етакчиси Валибек Аминов, кўчабошчи аёллар Жумабика Матёқубова, Сафаргул Ҳайтимбетова, Гулчеҳра Мирзағалиевалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Тадбирда ёшларга эътиборни кучайтирган ҳолда уларнинг маънавиятини юксалтириш, оилада уларнинг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда бўш вақтларида қизиқарли машғулотларга жалб қилиш лозимлигини таъкиланди.
Севара Исмоилова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶