15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 11:28
Жамият 👁 302

МАҲАЛЛАЛАР ҚИЁФАСИ ТУБДАН ЎЗГАРМОҚДА

МАҲАЛЛАЛАР ҚИЁФАСИ ТУБДАН ЎЗГАРМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 июлда  «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинган эди.

Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллалар инфратузилмаларини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини ҳамда мавжуд муаммоларнинг самарали ва тезкор ҳал этилишини молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсад қилинган.

Президентимиз бошчилигида бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасини ҳар томонлама ривожлантириш, халқнинг турмуш фаровонлигини таъминлаш, инфраструктура билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш йўналишида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидаги мавжуд 452та маҳалланинг ҳар бирига 500 млн. сўмдан маблағ йўналтирилди.  Ушбу маблағлар эвазига амалга ошириладиган лойиҳалар маҳалла раислари томонидан ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда маҳаллада яшовчи аҳолининг ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялари умумлаштирилган ҳолда шакллантирилади.

Туманимизда мавжуд 49та маҳалланинг ҳар бирига юқоридаги қарорга асосан 500 млн. сўмдан жами 24,5 млрд. сўм маблағлар ажратилди. Ушбу ажратилган маблағлардан 3,96 млрд. сўм эвазига  17,9 км. ички йўлларга шағал ётқизиш ишлари амалга оширилади.

Бир пайтлар қишлоқлардаги лой кўчалар муаммоси аҳолининг эътирозига сабаб бўлгани рост. Бугун эса бошқа масалалар қаторида 230 млн. сўм маблағ 32 км. ички йўлларга асфальт ётқизиш ишлари учун йўналтирилди.

Шунингдек 61та трансформатор учун 7,9 млрд. сўм ажратилди. 1,9 млрд. сўм  эвазига маҳаллаларда 636та сим ёғоч устунлари ўрнатилади ҳамда 1,6 млрд. сўмга 42,5 км. узунликда кабель ўтказгичлари тортилади, 2,7 км. масофага эса газ тармоқлари тортилади.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида узунлиги 4,2 км. бўлган ичимлик сув тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, мавжудларини  таъмирлаш учун 670 миллион сўм ажратилди. 

Шунингдек чекка ҳудудларда 6та ичимлик сув тармоқларини қуриш учун 40 млн. сўм, 8,8 км. масофада пиёдалар йўлакчаси қуриш учун 1,9 млрд. сўм, шу билан бирга 239та тунги ёритгичлар ўрнатиш  учун 1,2 млрд. сўм ажратилди.

Маҳаллаларда 33та  видео кузатув ускуналарини ўрнатиш учун 214 млн. сўм, пиёдалар фойдаланишига 2та кўприк қуриш учун 150 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Маҳаллаларда 8та болалар майдончасини қуриш учун 721 млн. сўм, 30та сув насоси ўрнатишга 642 млн. сўм, МФЙлар биноларига ҳажми 245 квт. бўлган қуёш панелини ўрнатиш учун 2,4 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Одамлар серқатнов бўлган йўлда 1та бекат қуриш учун  15 млн. сўм, 1та ободонлаштириш ускунасини харид қилиш учун 150 млн. сўм маблағлар йўналтирилди. Ҳозирги кунда юқоридаги қарорга асосан ажратилган маблағлар эвазига  ҳудудларда қурилиш-таъмирлаш ишлари қизғин бошлаб юборилди. Бу эса яқин кунларда туманимиз қиёфаси ўзгача чирой касб этиб, аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратилишига асос бўлади.

Севара Исмоилова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019