12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Жамият 👁 341

МАҲАЛЛАЛАРДА ХАВФСИЗ МУҲИТНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА МАНЗИЛЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

МАҲАЛЛАЛАРДА ХАВФСИЗ МУҲИТНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА МАНЗИЛЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда аниқ ва мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Амударё туманида мазкур ҳужжат талабларидан келиб чиққан ҳолда маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил йўлга қўйилган.

Амударё тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати томонидан 2026 йил давомида туман маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва профилактика ишлари самарадорлигини ошириш устувор вазифа сифатида белгиланган. Айниқса, криминоген вазияти оғир, “қизил” тоифага киритилган ҳудудларда манзилли ишлаш тизими асосида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Туманнинг Дурунки маҳалласи ҳам криминоген вазият борасида “қизил” тоифага киритилган. Туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати томонидан мазкур ҳудудда аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик объектлари ўрганилиб, қўриқлаш хизмати имкониятлари ва афзалликлари тўғрисида тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда.

Қўриқлаш хизмати томонидан амалга оширилаётган ишлар аниқ рақамларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Жорий йилнинг январь ойида 8 та тадбиркорлик объекти ҳамда 8 та фуқаро хонадонлари қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантириш сигнализация воситалари орқали қўриққа олинди. Февраль ойида эса 2 та тадбиркорлик объекти, шунингдек, ҳимоя ордери берилган 61 нафар фуқаролар яшовчи хонадонлар замонавий техник воситалар ёрдамида муҳофазага олинди. Ушбу объект ва хонадонларга қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантириш сигнализацияси ҳамда “Ташвиш” тугмаси ўрнатилиши орқали хавфсизлик даражаси оширилди. “Ташвиш” тугмасининг аҳамияти шундаки, агар оилада нотинчлик келиб чиқиб, ҳимояга олинган аёлларга хавф туғилса, ушбу тугма босилганидан кейин саноқли дақиқаларда Қўриқлаш хизмати ходимлари етиб келади.

Шунингдек, тумандаги 13 та кўп қаватли уйнинг кириш йўлакларига ҳам “Ташвиш” тугмалари ўрнатилиб, мазкур уйлардаги 156 та хонадон хавфсизлиги таъминланган ҳолда доимий қўриққа олинди. Бу эса кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларда тезкор чора кўриш имконини яратмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, манзилли ва тизимли ёндашув асосида амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар сонини қисқартириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва хавфсизлик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. Амударё туманида хавфсиз муҳитни яратиш борасида олиб борилаётган бу каби чора-тадбирлар эса Президент қарори ижросининг амалий ифодаси сифатида аҳоли фаровонлиги ва тинчлигини таъминлашга қаратилган муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026