14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:10
Жамият 👁 3,622

Эл ардоғидаги шоира

Эл ардоғидаги шоира

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 октябрдаги "Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам кенг жамоатчилик, адабиёт ихлосмандлари, сўз қадрини билган инсонлар томонидан аёл зотига, адабиётимизга юксак эҳтиром намунаси сифатида мамнуният билан кутиб олинди.

Ўзбекистон халқ шоири Зулфиянинг Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат каби олийжаноб фазилатларни тараннум этган асарлари, ибратли ҳаёти ва фаолияти билан миллий адабиётимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссасини ўсиб келаётган ёш авлод онг-у шуурига етказиш, Зулфияхоним ижоди ва ҳаётини ёшлар ўртасида янада кенг тарғиб этиш мақсадида туман ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Туманимиздаги барча таълим муассасаларида, овул ва маҳаллаларда Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, адабий-бадиий кечалар ўтказилмоқда. Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида "Зулфияхоним қизлари” деб номланган адабий тўгараклар ишлаб турибди.

Президентимизнинг 1999 йил 10 июндаги Қарори билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Мамлакатимизда ҳар йили ушбу мукофот учун 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган истеъдодли қизлар ўртасида танлов ўтказилиб, энг иқтидорли қизлар ушбу мукофотга сазовор бўлишмоқда. Бу танлов истеъдодли қизларни ҳар томонлама рағбатлантириб, ўз иқтидорларини намоён қилиши учун кенг имконият эшикларини очмоқда. Туманимизда ҳам Зулфия ижодига ҳавас қилиб, шеърият йўлини танлаган, таълим, спорт, санъат, маданият соҳасида ўзларининг иқтидорларини намоён этишга интилган қизлар сони йил сайин ортиб бормоқда.

Юртбошимизнинг ушбу қарори яна шуниси билан аҳамиятлики, унда ўзбек аёлининг маънавияти улуғланган, десак ҳеч муболаға бўлмайди.

"Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида: "Нафақат ўз шеърлари, балки бутун ҳаёти билан ўзбек аёлининг маънавий қиёфасини намоён этган атоқли шоирамиз Зулфияхонимни ҳам мен ана шундай фидойи инсонлар қаторига қўшган бўлардим. Унинг жаҳон минбарларидан янграган шеърлари Шарқ аёлининг ақлу закоси, фазлу камолининг ёрқин ифодаси сифатида миллионлаб шеърият мухлисларига одамийлик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ берган, десак муболаға бўлмайди. Аслида, бу дунёда айрилиқ ва ҳижрон азоби барчанинг ҳам бошида бор. Аммо ғам-андуҳ ва ҳасратларни матонат билан енгиб, тоғдек бардоши билан вафо ва садоқат рамзига айланган Зулфия опа сингари аёллар ҳар қандай юксак ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир” деб ёзади Президентимиз Ислом Каримов.

Мустақиллик йилларида юртимизда аёлга, онага юксак эътибор ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Буни Мустақиллик майдонидаги Бахтиёр Она, Хотира хиёбонидаги мотамсаро Она, Ватанга қасамёд ҳайкалида фарзандининг ой бориб, омон қайтишини тилаб дуога қўл очган мўътабар она сиймосида кўришимиз мумкин. Бу эҳтиром шоира Зулфия хотирасига ўрнатилган муҳташам ҳайкалда янада юксакроқ намоён бўлади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимиздаги барча умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида9-14 февраль кунлари "Ораста қизлар” тўгаракларида "12 йиллик мажбурий таълим – биз қизлар учун ўта муҳим ва зарур” деб номланган ҳафталик доирасида ўқувчи-қизлар томонидан Зулфия ижодидан намуналар ўқилди. Шоира Зулфияўлмас ижоди ва ўчмас ҳаёти билан тарихимизнинг ажралмас қисми сифатида бугун халқимиз, шу жумладан ёшлар қалбида мангу яшайверади.

Шоира меросиниўрганиб ўсган қизлар жамиятда, шу жумладан оила ва маҳаллада ўз ўрнини топиб, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, вафо ва садоқат, меҳр-оқибат, шафқат ва мурувват туйғуларининг қадрига етиб яшашга ҳисса қўшадилар, албатта.

Марям АҲМЕДОВА, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019