12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:42
Адабиёт 👁 780

Амударёлик шоира Зулфия Оллоёрованинг 60 йиллик юбилейи кенг нишонланди

Амударёлик шоира Зулфия Оллоёрованинг 60 йиллик юбилейи кенг нишонланди

Халқимизнинг кўнгилларни тўлқинлантириб юборувчи анъаналари, бири-бирига билдирадиган эзгу тилаклари кўп. Дуога қўл очган кексалар: “Орзу-ниятларинг амалга ошсин, мурод-мақсадларингга етгин”, дея тилак билдиришлари бежизга эмас. Чунки инсоннинг инсонга яхшиликлар тилаши унинг нафақат руҳий ҳолатида кўтаринки кайфият уйғотади, балки орзулари рўёби учун қанот ҳам бағишлайди. Бу тилаклар анъанавий тарзда инсонларнинг энг яхши, қувончли кунларида такрор-такрор жаранглайди. Амударёлик шоира Зулфия Оллоёрова учун 2024 йилнинг октябрь ойи ана шундай гўзал тилаклар билан ҳаётига файз бағишлади. Айнан ана шу куни у умрининг 60 баҳорини қаршилади.

Зулфия Оллоёрова 1964 йилнинг 25 октябрь санасида оддий деҳқон оиласида дунёга келди. Табиатан меҳнаткаш ва китобсевар бўлган отаси Ҳайитбой Оллоёров билан онаси Бибисора оналар илк фарзанди бўлган қизалоққа буюк оташнафас шоира Зулфияхоним ижодига меҳрлари баландлигидан, қолаверса, қизимиз шоира бўлсин, деган орзу билан Зулфия деб ном бердилар.

Ота-она орзусими, чин кўнгилдан қилган дуоларими, Зулфия улғайгани сари ижодга мойил, шоиртабиат қиз бўлиб вояга етди. Айниқса, узун қиш тунларида отаси Ҳайитбой отанинг бири-биридан қизиқарли эртак ва ривоятлари, оиладаги 5 нафар қизларнинг бири олиб, бири қўйиб шеърхонлик қилишлари унинг фикри чархланиб, ижод майдонига дадил кириб келиши учун замин яратди. Кўпчилик шоир ва ёзувчиларни катта шаҳарлар тарбиялаб, камолга етказади, деган фикрни билдиришади. Аслида эса ҳақиқий ижодкор учун манзил ва маконнинг аҳамияти йўқ. Бунга Зулфия Оллоёрованинг ҳаёти ва ижодий фаолияти яққол мисол. Зулфия, аввало, ўзининг ҳаёт синовларига бардоши, сабр-у матонати билан бошқалардан фарқ қилади.

Илк меҳнат фаолиятини Манғит шаҳридаги халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш корхонасида оддий ишчи бўлиб ишлашдан бошлаган Зулфия Оллоёрова кеч бўлса-да ўз билимини бойитиш мақсадида Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида бошланғич таълим ўқитувчиси йўналишида таҳсил олди. Бахтли-саодатли турмушига кўз тегдими, умр йўлдоши Холбой Ортиқов 31 ёшида вафот этиб, икки нафар фарзанди билан ҳаётининг қолган қисмини ёлғизлик ўз домига тортганида ҳам у қаламини қўлидан қўймади.

Ижодини, орзуларини тушунадиган, уни доимо қўллаб-қувватлайдиган азиз инсонидан эрта айрилган Зулфия бор меҳрини фарзандларига берди, гоҳ ярим тунларда, болалари ширин уйқуга кетган паллаларда, гоҳ ўзи ишлайдиган корхонада тушлик қилган дамларида дардларини пинҳон тутиб, эзгу орзуларини қаламга олди. “Зебо” тахаллуси билан шеърлар ёзди, билимини бойитиш мақсадида мумтоз адабиёт намуналарини тинмай мутолаа қилди.

Ўқиб-ўрганишдан, изланишдан асло чарчамаган Зулфиянинг интилишларини зимдан кузатадиган отаси эса ҳар доим “шоира қизим, Зулфия қизим”, деб кўнглини кўтариб қўйишлари унга ҳақиқий илҳом лаҳзаларини ато этди.

Вақт – ҳамма нарсага, айниқса, инсонинг дилини ўртаган дардларига малҳам, дейдилар. Фарзандлари улғайган сари Зулфия Оллоёрованинг ижодий фаолияти ҳам такомилга етиб борди. Айниқса, “Баркамол авлод” болалар мактабида, тўгарак раҳбари сифатида ишлаган даври Зулфия учун ҳақиқий ижод дамларини ато этди. Бу ерда ижоддаги илк устози, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, мазкур мактабнинг директори, таниқли шоира ва журналист Хонимжон Ражабовадан шеърий талаблар юзасидан олган маслаҳатлари, деярли ҳар куни ўтказиладиган адабий суҳбатлар унинг ижодида кескин бурилиш ясади.

Устозининг қўллаб-қувватлаши, беғараз ёрдами билан 2008-2010 йиллар оралиғида “Муҳаррир” нашриётида кетма-кет учта шеърий тўпламлари – “Уфққа қоқилган ишқ”, “Дунёлиқда дунё ранглари”, “Кўнгилнинг чор нағмаси” китоблари нашр этилди. 2013 йилда эса “Сүйемен ақ булттай пәклик жoлын” номли шеърлар тўплами “Қарақалпақстан” нашриётида, қорақалпоқ тилида нашрдан чиқди.

Зулфия Оллоёрова жорий йил 25 октябрда табаррук 60 ёшга тўлди. Ҳаётини миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек эзгу ишга бағишлаган шоирани қувончли кунида муборакбод этиш учун устоз ва шогирдлари, яқин дўстлари шу куни Амударё туман маданият марказининг тантаналар саройига ташриф буюришди.

Амударё туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган юбилей кечасида туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов шоирани қутлуғ 60 йиллик юбилейи билан табриклади ва Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти қошидаги Турон Фанлар Академияси нодавлат нотижорат ташкилотининг Абдулла Қодирий номидаги кўкрак нишонини Зулфия Оллаёровага тантанали равишда топширди.

Шу куни устозлари, шогирдлари меҳридан кўнгли обод шоирани тадбир иштирокчилари турфа гулдасталар, гўзал ва эзгу тилаклар билан самимий муборакбод этдилар ва шоирага янада жўшқин ижод ёр бўлишини тиладилар.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026