Туман қишлоқ хўжалиги: ярим йилликдаги юқори натижалар
Қишлоқ хўжалиги — туман иқтисодиётининг асосий ва ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиб, бу борада амалга оширилаётган тизимли ишлар ўз натижасини бермоқда.
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, туманимизда парваришланаётган чорва моллари ва паррандалар сонида сезиларли даражада ўсиш кузатилди. Хусусан, йирик шохли қорамоллар бош сони 145 минг 800 тага етган бўлиб, шундан 38 минг 800 бошини сигирлар ташкил этади. Шунингдек, туман хўжаликларида 60 минг 400 бош қўй ва эчкилар, 600 бош отлар ҳамда 1 миллион 88 минг бошдан ортиқ паррандалар боқилмоқда.
Фермер хўжаликлари томонидан 2026 йилнинг январь-июнь ойлари давомида етиштирилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ҳам салмоқлидир. Дастлабки ярим йилликда 49 минг 613,3 тонна буғдой ўриб олинди. Бундан ташқари, миришкор деҳқонларимиз томонидан 2 828,2 тонна картошка, 9 882,1 тонна сабзавот, 4 505,4 тонна полиз экинлари, 2 675,3 тонна мева ва резаворлар ҳамда 322,0 тонна узум ҳосили йиғиштириб олинди.
Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида эса тирик вазнда 382,2 тонна гўшт, 2 245,9 тонна сут, 3 769,4 минг дона тухум, шунингдек, 7,3 тонна жун тайёрланди.
Ушбу барча статистик кўрсаткичлар туманимизда аграр соҳа, хусусан, қишлоқ хўжалиги тармоғи жадал суръатлар билан кенгайиб, изчил ривожланиб бораётганидан далолат беради.
Нуржамол Тўлибоева, туман Статистика бўлими етакчи мутахассиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶