ТАКСИДА…
(Қатра)
Кун иссиғида йўлга чиқиб овора бўлмай, деб такси чақирдим. Машина келиб, манзилга йўл олдик.
Хаёл суриб кетаяпман. Эътибор бериб қарасам, сочларининг оқидан қораси кўп, юзида ҳорғинлик акс этган ҳайдовчи машинани ниҳоятда яхши бошқарар эди. Кўчаларни, одамларни томоша қилиб ўтириб, кўзим рулга қистириб қўйилган қоғозга тушди. Қараб, қараб, охири қизиқишим устун келиб сўрадим:
– Амаки, анави қоғоз нима?
– Қайси? Ҳаа, буми? Бу ўзбекча сўзларнинг инглизча таржимаси.
– Нега??
– Тил ўрганяпман. Бу аввало ўзимга фойда. Кейин, невараларимнинг дарс қилишига ёрдамлашаман.
– Қойил, лекин! Неча ёшдасиз, амаки?
– Элликка кирдим...
Ажабо? Эллик ёшда баъзилар «бўлди, ҳаётимнинг ярмидан кўпини яшаб қўйдим» деб, оёқ-қўлини чўзволишади. Кимдир эса яшашда, интилишда давом этади.
Ўйлайман, Аллоҳнинг одамларни турфа феъл-атворли қилиб яратганининг ҳам бир ҳикмати бордир-да?!
Севара ИСМОИЛОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶