14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:16
Жамият 👁 570

ДЎСТЛИК МФЙНИНГ ПИР-У БАДАВЛАТ ОНАХОНЛАРИ ИШТИРОКИДА “ОНАЛАР ЎГИТИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ДЎСТЛИК МФЙНИНГ ПИР-У БАДАВЛАТ ОНАХОНЛАРИ ИШТИРОКИДА  “ОНАЛАР ЎГИТИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Маҳалла – қадриятлар бешиги. Инсонларнинг ўзаро меҳр-оқибатлари, муомала-муносабатлари, маънавий қиёфаси, миддий-ахлоқий фазилатлари мужассам макон. Бу маконда бегона йўқ, ҳамма бири-бирига дўст-у қадрдон, меҳрибон. қўшни-қўшнисига қайишган, тўй-маросимларида жам-ул жам бўлишиб, қувонч-у ташвишларига елка тутишган аҳил жамият.

Ана шу аҳилликни янада мустаҳкамлаш, ўзлари яшаётган маҳалла нуфузи, оилалар обрў-эътиборини ошириш мақсадида маҳаллалардаги ишчи комиссиялари ва жамоатчилик тузилмалари аъзолари барча муаммоли масалаларда ҳамфикр ва ҳамкордирлар. Айниқса, хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси томонидан амалга оширилаётган ибратли ишлар туфайли маҳаллалар ҳудудлари тобора ободонлашиб, оилавий низолар, ўзаро қўйди-чиқдиларга барҳам берилаётгани эътиборга молик. Бу каби кўнгилларга манзур ҳолатга биз Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида жорий йилнинг 20 июнь санасида бўлиб ўтган давра суҳбатида гувоҳ бўлдик.

Амударё телевидениесининг “Юксак маънавиятли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида ўтказилган “Оналар ўгити” мавзусидаги давра суҳбатида Дўстлик маҳалласининг обрўли, эл-юрт ҳурматига сазовор онахонлари, кўчалар бўйича катхудо, кўчабошчи аёллар “Бувижонлар мактаби” аъзолари, “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари ҳамда ёш аёл-қизлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатини Дўстлик МФЙ хотин-қизлар фаоли Шоира Худойберганова бошлаб берди. У Дўстлик МФЙда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, оилавий низоларнинг олдини олишда жамоатчилик тузилмаларининг аҳамияти, хусусан, МФЙ ҳузуридаги “Оқила аёллар” ҳаракати, Аёллар масалаҳат Кенгаши аъзолари томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли маънавий-тарбиявий ишлар ҳақида тўхталиб, кўпни кўрган, пир-у бадавлат онахонларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ёшларни, турмушга тайёрлаш, ёш оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш борасида қувонарли ютуқларга эришилаётгани ҳақида сўз юритди. Дарвоқе, Дўстлик МФЙ ҳудуди ва аҳоли сони жиҳатидан Манғит шаҳридаги катта маҳаллалардан бири саналади. 570 хонадон таркибидаги 912 та оилада 3781 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Аҳолининг 1928 нафарини аёл-қизлар ташкил этади ва уларнинг асосий қисми ёшлардир. Маҳаллада 12 та кўча бўлиб, ҳар бир кўчага аёллардан ҳам кўча бошчилари сайланган. 15 нафардан иборат аъзоси бўлган Аёллар маслаҳат Кенгаши, 12 нафар ибратли оилалар бекаларидан иборат “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришлари туфайли сўнгги бир неча йил давомида маҳаллада нотинч оилалар, шунингдек, оилавий ажралишлар кескин камайди. “Оналар ўгити” давра суҳбатида иштирок этган “Юксак маънавиятли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси координатори, “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарининг махсус мухбири, журналист Робия Йўлдошева бугунги давр тақозосидан келиб чиқиб, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда пир-у бадавлат онахонларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиш кўпдан-кўп оилавий можароларга ечим топиш имконини бераётгани, ёшлар ана шундай азиз ва нуроний онахонлардан ибрат олишга интилаётганини мамнуният билан таъкидлади.

Айниқса, кўпни кўрган, ҳаёт синовларини мардонавор енгиб ўтган нуроний онахонлар ҳаёти ёшлар учун ҳақиқий маънавият мактаби вазифасини ўтаётганини ҳаётий мисоллар орқали тадбир иштирокчиларига сўзлаб берди. Давра суҳбатида “Оқила аёллар” ҳаракати етакчиси Шукуржон Эрматова ёш келин ва қайнонанинг ўзаро муносабатлари, улар ўртасидаги айрим зиддиятлар, шу баробарида бу келишмовчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари хусусида ўз фикрларини билдириб, кимматли маслаҳатларини берди. Кўча бошчиси Гулбаҳор Ўрозметова, кўча бошчиси ва “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоси Гулнора Нуруллаева, маҳалла фаолларидан Ўрозгул Тиловмуродовалар, ўзларининг ёшлар тарбияси, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, бугунги ёш қизларнинг ўзини тутишлари, кийиниш маданияти хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар ва ёшларни миллий-маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича ўзларининг ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, зарур тавсия ва қимматли маслаҳатларини бердилар.

Маҳмуджон Шомуродов, Равшан Баҳромов, Амударё телевидениеси мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019