12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Сиёсат 👁 1,004

ТУМАН ПРОКУРОРИ “ДЎСТЛИК” МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

ТУМАН ПРОКУРОРИ “ДЎСТЛИК” МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

Инсон манфаатларини таъминлаш, халқ билан очиқ мулоқот қилиш ва уларнинг муаммоларига тезкор ечим топиш — бугунги куннинг асосий талабидир. Раҳбарларнинг хизмат хоналаридан чиқиб, бевосита маҳаллаларга кириб бориши аҳолининг розилигини олиш ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Амударё тумани Прокурори томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам ана шундай амалий тадбирлардан бири сифатида халқ ва давлат органи ўртасидаги ишонч кўприги вазифасини бажарди.

Туманнинг “Дўстлик” маҳалласида ташкил этилган ушбу учрашувда туман прокурори Баҳром Машарипов фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилди. Қабулда маҳалла фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этиб, ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифларини тўғридан-тўғри раҳбарга етказиш имконига эга бўлдилар.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган қабул давомида фуқаролардан турли мавзу ва йўналишларда мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг салмоқли қисмини маҳалла инфратузилмасини яхшилаш масалалари ташкил этди. Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси таъминотидаги барқарорлик ва ичимлик суви тармоқларини яхшилаш бўйича ҳақли талаблар илгари сурилди.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами томонидан меҳнат ва бандлик масалалари, хусусан, ишга жойлашиш, ижтимоий ёрдам олиш ҳамда турмуш шароитини яхшилаш, яъни уй-жой таъмири ёки моддий кўмак масалалари юзасидан қилинган мурожаатлар ҳам диққат билан тингланди.

Сайёр қабул давомида билдирилган ҳар бир масалага туман прокурори томонидан алоҳида ёндашилиб, уларнинг ечими бўйича қатъий чоралар кўрилди.

Айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб қилувчи масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ва идора раҳбарларига аниқ муддатли топшириқлар берилди. Барча топшириқларнинг ижроси прокуратура органлари томонидан қатъий назоратга олинди.

Тадбир фақат муаммоларни тинглаш билан чекланиб қолмади. Унда ҳуқуқий тарғибот ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Прокурор томонидан фуқароларга амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, янги қабул қилинган фармон ва қарорлар бўйича тушунтиришлар берилди. Фуқароларни қизиқтирган саволлар юзасидан жойида ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатилди.

Прокуратура органлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнида қонун устуворлигини таъминловчи муҳим институт сифатида фаол иштирок этади. Ушбу органлар давлат дастурлари, инвестиция лойиҳалари ҳамда маҳаллий бюджет маблағларининг қонуний ва самарали сарфланишини доимий назорат қилиб боради. Натижада молиявий интизом мустаҳкамланиб, коррупция ҳолатларининг олди олинади.

Прокуратура томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Асоссиз текширувларни чеклаш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш орқали ишбилармонлик муҳити яхшиланади, янги иш ўринлари яратилишига шароит туғилади. Бу эса аҳоли бандлиги ва даромадларининг ошишига хизмат қилади.

“Дўстлик” маҳалласида ўтган сайёр қабул давомида прокуратура органларининг ушбу қонуний ваколатларини амалга ошириш доирасида қилинаётган ишлар ҳақида ҳам кенг турда маълумотлар берилди. Мазкур сайёр қабул аҳоли ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга, энг муҳими, одамларнинг оғирини енгил қилишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026