14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:12
Жамият 👁 348

ХОТИРАЛАРДА МАНГУ ЯШАЁТГАН ФИДОЙИ УСТОЗ

ХОТИРАЛАРДА МАНГУ ЯШАЁТГАН ФИДОЙИ УСТОЗ

Яқин дўст-у  биродарлар давраларида бир ибора жуда кўп ишлатилади: “Ҳаёт – карвон, биз - йўловчи”.

Ҳа, азизлар, ҳаёт ҳеч қачон тўхтамайдиган, тин олмайдиган карвон. Инсон ана шу карвонда доимий йўловчи, кўзлаган манзиллари томон тинимсиз йўл босаверади. Йўллар эса ҳеч қачон теп-текис эмас. Бу йўлларда тадбирли, илмли, халқпарвар, меҳр-оқибатни ўз ҳаёт йўлида асосий  шиор қилиб олган инсонлар атрофидагиларнинг ҳам, яқинлари ва эл-у юртнинг ҳам ҳурматига, эъзоз-эътирофига сазовор бўладилар. Асли қозоқ миллатига мансуб Назаримбат ота Алмуродов ана шундай ҳурмат ва эъзозга муносиб инсон эдилар.

Бутун умрини Амударё туманининг қишлоқ хўжалигини, таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришга бағишлаган Назаримбат ота Алмуродовнинг ўзи ҳаётлигида халқига, маҳалладошларига қилган яхшиликлари, ёш авлод таълим-тарбиясига қўшган улкан ҳиссаси ҳамон эл-юрт эътирофида, гўзал хотираларда яшаётгани ҳам ана шу самимий  ҳурмат ва эъзоз туфайли. Зеро, элим, юртим, деган фидойилар ўз элининг юрагида мангу яшаб қолади.

Назаримбат Алмуродов 1928 йилда ҳозирги  Чойкўл овулида, деҳқон оиласида туғилди. У аввал қишлоқдаги бошланғич мактабда, сўнгра 1-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олди. Дастлабки меҳнат фаолиятини 1942-1943 йилларда ўша даврдаги Қипчоқ тумани прокуратурасида иш юритувчи вазифасида ишлашдан бошлаган Назаримбат Алмуродов 1943 йилда ўқитувчилар тайёрлаш қисқа курсини тамомлаб, 1961 йилгача ўз қишлоғидаги мактабларда аввал ўқитувчи, кейинчалик илмий бўлим мудири, мактаб директори лавозимларида ишлади. Ишдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олди. У таълим соҳасида ишласа-да, доимий равишда ижод билан шуғулланди. 1961-1970 йиллар оралиғида Тўлқин ва Дўстлик жамоа хўжаликларида партия ташкилоти котиби сифатида сиёсий фаолият олиб борган даврларида ҳам ижод қилишдан асло тўхтамади. Ҳатто 1970-1973 йилларда “Амударё ҳақиқати” газетасида бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари вазифаларини маҳорат билан адо этди. 1973 йилдан то 1988 йилларгача Чойкўл овулидаги умумтаълим мактабларида ўқитувчи бўлиб ишлади ва юзлаб ёшлар қалбига маънавият нурларини олиб кирди.

Назаримбат Алмуродов ҳаёт  карвони аро 76 йиллик сермазмун, моҳиятан халқи, Ватанига пайваста гўзал умр гулшанини яратди. У устоз сифатида юзлаб ёшларнинг орзуларига қанот бағишлади, уларни эл-у юртга камарбаста инсонлар қилиб тарбиялади. Ижодкор сифатида минглаб шеърият, маънавият ихлосмандларининг қалбларига ўзининг эзгуликларга, дўстлик ва тинчликка чорлагувчи жўшқин шеърияти билан кўтаринки руҳ бағишлади. Маҳалладошларининг тўй-маросимларида азиз халқига меҳрини шеърларида мадҳ этди.

Овулимнинг ул шетинде туркпеним,

Бу шетинде бошқурд, қазақ, татарим.

Қўйлар сўяр оёғимнинг астина,

Ўзбек, қарақалпақ бари қўстарим.

 

Сафарбой, Аметхўжа нағз ўзбегим,

Мийрини тўсейди келер жўлима.

Дўстларим бар бўлсин, менинг тилегим,

Қўллари тийиб турсин, менинг қўлима.

 

Шинин айтсам, мен ўзим қазақ,

Дўгерегим тўли қарақалпақ.

Қайда бўлсақ, тамир бир-ғўй.

Сағинтирманг дўстлар, узақ.

 

Сағинамин, - деп, - кўрмесем,

Қўсиқ жазар маған Балтақ.

Хапа бўлар бир бармасам,

Ҳам Жайлихан, ҳам Жанузақ.

Деб куйлаб ўтган Назаримбат отани жорий йилнинг 10 июнь санасида эл-у халқи, дўст-у ёронлари дилдан хотирладилар. Манғит шаҳридаги “Истиқлол” тўйхонасида Назаримбат Алмуродовнинг фарзандлари ёзган худойи дастурхон атрофида жам бўлган чойкўллик, тўлқин овуллик, Амударё туманининг деярли барча ҳудудидан келган шогирдлари, хеш-ақраболари, дўстлари отахон билан боғлиқ ширин хотираларини ёдга олдилар. Қардош Қозоғистон давлатидан ташриф буюрган меҳмонлар Назаримбат оға ўз шеърларида ёзганларидай, бу азиз инсоннинг ўзи ҳаётлигида “қўллари-қўлларига тегиб турган” қадирдонлари меҳр-муҳаббат билан қадрдошлик, қондошлик муҳаббатларини изҳор этдилар.

Улуғ Тангри номини зикр этиб ёзилган файзли дастурхондан тотинган маросим иштирокчилари Назаримбат ота Алмуродовнинг эзгу хислатлари, ибрат ва ҳикматларга тўла ҳаёт йўли, бу инсондан олган ҳаёт дарслари хусусида тўлқинланиб сўз юритдилар.

Маросимда Қуръон оятларидан тиловатлар айтилиб, Назаримбат ота Алмуродовнинг ҳақларига дуолар қилинди. Фарзандларига омонлик, Назримбат ота шажарасига бардавомлик, эл-юртга тинчлик, фаровонлик тилаган хотира маросими иштирокчилари бир-бирларига ҳаёт карвонида Назаримбат ота каби улуғ манзилларни қучиб яшаш барчага ёр бўлишини тиладилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019