12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:52
Жамият 👁 478

СОКИН ВА БАХТЛИ ҲАЁТ СОҲИБИ

СОКИН ВА БАХТЛИ ҲАЁТ СОҲИБИ

Кексалар нима учун инсонларга сабр-тоқатли, қаноатли бўлишни тилашади? Бу тилакнинг замирида қандай сир-синоат борки, момо-буваларимиз ўғил-қизлари, яқинларининг айнан ана шундай фазилатлар соҳиб ва соҳибалари бўлишларини жуда-жуда хоҳлашади?

Моҳиятан идрок этадиган бўлсак, ўзгалар ҳаваси, эътирофи ва ҳурматига муносиб инсонларнинг деярли барчаси ана шундай фазилатлар соҳибларидир. Сабр-тоқатли, қаноатли инсонларгагина насиб этадиган бахтиёр ҳаёт тарзига эга бундай инсонларнинг оилалари ҳам эл-юрт назаридаги ҳурмат ва эҳтиром кошонасидирки, бундайин тўкис бахт ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

“Боғ” маҳаллалик Қурол оға Эшчанов, исломий-маънавий ва миллий қадриятлар ҳамма нарсадан устувор оила гўшасида туғилиб, вояга етди. Отаси (Аллоҳ раҳмат қилсин!) Эшчан бобо ўта маърифатли, тартиб-интизомни қаттиқ тутадиган, оилапарвар инсон эдилар. Ҳар бир ишни ақл тарозисидан ўтказиб, сабр-тоқат билан бажарадиган, топган-тутганининг қадрини ошириб, Аллоҳ берган ризқ-насибасига қаноат қилиб яшайдиган Эшчан бобо фарзандларига ҳам ана шу одамийлик илмини ўргатди. Оиладаги ўзаро ҳурмат, бир-бировга меҳр ва эътибор ришталари йиллар ўтиб Эшчан бободан фарзандларига улкан маънавий мерос  бўлиб қолди.

Қурол оға Эшчанов 1970 йилда умумтаълим мактабини муваффақиятли тамомлади. Аввал Тўрткўл шаҳридаги техника билим юртида, кейинчалик техникумда таҳсил олди. Касб-корли, малакали мутахассис сифатида илк меҳнат фаолиятини собиқ Манғит давлат хўжалигида бульдозерчи сифатида бошлади. Собиқ иттифоқнинг олис Сибирь ўлкаларида ҳарбий хизмат бурчини ўтади, армия хизматидан сўнг экскаватор машинисти  бўлди.

Унинг ҳаётида 1985 йил жиддий бурилиш ясади. Ўша йили юзлаб амударёлик ёшлар қатори тумандаги илк енгил саноат корхоналаридан бири бўлган Манғит ип йигирув-тўқув фабрикасига ишга кирди. Ишни оддий чилангарликдан бошлаган Қурол оға Эшчанов ўзининг уддабуронлиги, қатъияти ва ташаббускорлиги билан фабрика маъмурияти масъулларининг эътиборини қозонди. Бир йил бўлмасидан смена мастери, кейинчалик фабрика касаба уюшмаси қўмитасининг раиси даражасига етди.

– Фабрика ўша йиллари собиқ иттифоқ давридаги машъал корхоналардан бири эди, – хотирлайди Қурол оға. – Фабрика цехларида жўшқин меҳнат паллалари ҳукм сурарди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар эса “Манғит бязи” тамғаси билан собиқ иттифоқнинг барча шаҳарларига тарқатиларди. Ҳатто хориж давлатларига экспорт қилардик.

Қурол оға ана шундай машъал фабриканинг касаба уюшмаси қўмитасини моҳирлик билан бошқарди. У жуда қисқа фурсат ичида фабриканинг ўз ҳаваскорлик жамоалари – ашула ва рақс, драма тўгараклари фаолиятини йўлга қўйди. Ишчиларнинг кўнгилли дам олишлари учун зарур шароитлар яратди. Қандай ишга қўл урмасин, сабр-тоқат билан интилди, ҳар бир эришилган ютуқ учун қаноат қилди.

Табиатнинг метин қонуни – кексалик палласи, инсоннинг қалби қанчалик жўшқин бўлмасин, унга сокинлик бахш этади. Пенсия ёшига етганида Қурол оға яна сабр-тоқат билан оила гўшасининг ўзига хос тутумларига эл бўлди. Отасидан ўргангани – томорқа хўжалигини юритишни, умр йўлдоши Хатира момо билан бирга ўғил-қизлари, невара-чевараларининг қувонч ва ташвишларига ошно яшашни ўзи учун сабрнинг гўзал ҳадяси деб билди. Ўзаро меҳр-оқибат, одамийлик нафаси қулф уриб турган тотув ва бахтли оиласи саодатидан баҳра олди. Тўрт ўғил ва уч нафар малика қизларининг униб-ўсиб, эл корига камарбаста бўлганидан Қурол оға ва Хатира момонинг кўкси тоғдай юксалди.

Мадраса кўрган, умр бўйи исломий-маънавий қадриятларни эъзозлаб яшаган ва фарзандларига ҳам ана шу илм нури ва одамийлик фазилатларини сингдирган отаси Эшчан бобо, азиз онажонининг оила тутумларини маҳкам тутган Қурол оғанинг 7 нафар фарзанди бугун ўзларидан тиниб-тинчиб, униб-ўсиб кетишган. Барчалари йиғилиб келсалар, келинлари, куёвлари, ўғил-қизлари-ю, невара-чеваралари 40 нафардан ошиб кетадиган бу катта хонадоннинг файзи эл-юртга зийнат бахш этгулик. Катта хонадоннинг осойишталиги, тинчлиги, Қурол оға билан Хатирахон момонинг хотиржамлиги ҳавасга муносиб. Бу хонадонда ҳеч ким бир-бирига овозини кўтариб гапирмайди, энг қийин вазиятларда ҳам кўнгиллар чегаралари меҳр нури билан мустаҳкамланади.

– Сабр қилинглар, сабрингиз гўзал бўлса, йўлингиз равшан бўлади, – дея уқдиради Қурол оға фарзандларига. – Бақириқ-чақириқ, сен-мен, дея гап талашиш – оиламиз учун бегона, ахир жаҳл билан иш битмайди-ку. Сабрли, қаноатли бўлганларга Аллоҳнинг мукофоти бор. Бу – ҳалол ризқ, кенг феъллик.

Шунинг учун ҳам бу хонадонга Аллоҳнинг назари тушган бўлса, не ажаб. “Боғ” маҳалласи имомлигини ўзи айтганидай, “Аллоҳ ирода қилган имоматлик  мажбуриятларига содиқлик” мақомида адо этишга ҳар лаҳзада интилиб яшагувчи Қурол оға маҳалла ёшларига маслаҳатгўй, катталарга маслакдош, Хатира момо билан жуфтликда тартиб берган бу хонадонда ҳамма нарсани бадастр кўрдик: фарзандлар, келин-куёвлар, невара-чеваралар одобли, ақл-фаросатли. Шу боис, хонадон остонасидаёқ келгувчини ажиб нурли  муҳит қарши олади. Юз-у кўзлари ниҳоятда истарали  Қурол оға билан Хатира момога ўхшаб кетадиган ўғил-қизлар, невара-чевараларнинг муомаласи, одамий сифатлари дилларда ҳавас уйғотади.

Хонадоннинг асосий даромад манбаига айланган супурги ўсимлиги ва кунгабоқар экилган томорқа бегона ўтлардан холи, топ-тоза, обод.

Мол-ҳол, паррандалар парвариши  эса Қурол оға билан Хатира момонинг кундалик машғулоти. Эртаги сабзавот ва полиз экинларининг ривожидан уларнинг кўнгли тўқ.

– Сабр-тоқат  билан меҳнат қилганга Аллоҳ ризқ-насибасини улуғ қилиб бераверади, – яна сабрли бўлишнинг фойдаларидан сўз очади Қурол оға. – Мана, жуда башанг бўлмаса-да, меҳнатимиз ортидан уловли бўлдик, – қўшиб қўйди у мамнуният билан ҳовли дарвозаси олдида турган оппоқ рангли “Спарк” русумли автомобилга ишора қилиб.

Ҳамиша хотиржам, сўзласа, мулоҳаза билан сўзловчи, атрофидагиларга маънавий руҳ бағишловчи Қурол оғанинг тўкис, камтар, лекин ҳар қандай одамнинг ҳавасини келтирадиган турмуш тарзига, сокин ва бахтли ҳаётига чин дилдан ҳавас қилдик.

Бойлик асли недур азизлар,

Мол-у дунё этмоқми бунёд?

Шундайлар бор, ёруғдир юзлар,

Бор бойлиги – хотиржам ҳаёт.

 

Меҳр гуллар ўрталарида,

Оқибатнинг қадри ҳам баланд.

Яшаб юрган кулбаларида,

Мўъжиза бор қасрга монанд.

 

Одамийлик ҳимматидир бу

Ва сабрнинг зийнатидир бу!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026