Профилактика инсекторининг бир иш куни: Фидоийлик шиордир унга
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.
Фармонга мувофиқ, фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажариш профилактика инспектори зиммасига юклатилди.
Амударё туманининг Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борувчи профилактика катта инспектори капитан Алишер Худайбергенов ҳам ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда энг аввало махаллада яшовчи, ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахсларнинг турмуш тарзини, мавжуд муаммоларни ўрганиб келмоқда.
Алишер Худайбергенов умумий ўрта таълимни Қангли овул фуқаролар йиғинида жойлашган 29-сонли мактабда тугатди. 2013-2014 йилларда Сурхондарё вилояти Темиз шаҳрида бир йиллик муддатли ҳарбий хизматни ўтаб 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига ўқишга кирди. У Академияда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш борасида чуқур билимларни ўзлаштирганлиги учун 2018 йилда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” мутахассислиги бўйича юрист квалификацияси берилди.
Маҳалланинг профилактика инспектори ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган аҳоли муаммоларини ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи тегишли идоралар билан хамкорликда бартараф этиш, хамда ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга, шунингдек уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Бунда айниқса, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар еткачиси билан биргаликда ташкил этилаётган тарғибот тадбирларига маҳалладаги 733 та хонадонда истиқомат қилувчи 4429 нафар аҳолининг барчаси қамраб олинмоқда.
Алишер Худайбергенов иштирокида ўтказилиб келинаётган “Хавфсиз тун”, “Қора дори”, “Турмуш”, “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари аҳоли осойишталигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
Кўрилган чора-тадбирлар туфайли юқорида айтганимиздек, маҳалла ҳудудида осойишталик, уюшмаган ёшлар ва ўсмир ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли кўнгилочар тадбирлар аҳоли маънавиятини юксалтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни спортга, санъат ва касб-ҳунар ўрганишга, тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб этиш имконини бермоқда.
Биз эса маҳалла осойишталигини таъминлаш, ҳуқубузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасида самарали меҳнат қилиб келаётган Алишер Худайбергеновнинг иш фаолиятига зафарлар тилаймиз.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶