22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 21:43
Жамият 👁 449

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ЙПХ ИНСПЕКТОРЛАРИ ТОМОНИДАН РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ЙПХ ИНСПЕКТОРЛАРИ ТОМОНИДАН РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Амударё тумани ҳудудидаги транспорт йўлларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари ва профилактика тадбирларини янада кучайтириш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги рейд давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари томонидан амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га қай тарзда риоя қилинаётгани текширилди.

Рейд давомида қатор қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, шу бўйича 270 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Инспекторлар томонидан тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарган, одам ташиш қоидаларини бузган ҳамда бошқа турдаги қоидабузарликларга йўл қўйган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Шунингдек, 96 та автомашиналар жарима майдончасига қўйилиб, қарздорлик бўйича жами 37 млн. сўм ундирилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил бошидан шу пайтга қадар Амударё тумани ҳудудидаги транспорт йўлларида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман Ички ишлар бўлимининг йўл-патруль хизмати бўлинмаси томонидан 2022–2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури асосида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ижроси таъминланмоқда.

Режага мувофиқ, туман ҳудудида “Диққат, йўловчи!”, “Диққат, болалар!”, “Диққат, пиёда!” профилактик ва махсус рейд тадбирлари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Рейдлар давомида аҳоли ўртасида ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Серқатнов йўл бўйида жойлашган таълим муассасалари, айниқса, пиёдалар кўп ҳаракатланадиган туман марказидаги бозор ва савдо мажмуалари яқинида пиёдалар ўтиш жойларига йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва патруль-пост хизмати, профилактика инспекторлари бириктирилиб, хавфли ҳодисаларнинг олди олинмоқда. Бириктирилган ходимлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда аҳолига пиёдаларнинг йўлларда ҳаракатланиш маданиятини ҳам тушунтириб боришмоқда. Шунингдек, туман марказидаги бозор ва йирик савдо мажмуалари атрофлари, таълим муассасаларига тарнспорт ҳайдовчилари ва пиёдаларга йўл ҳаракати қоидаларини эслатувчи баннерлар ўрнатилиши таъминланиб, тушунтириш-тарғибот ишлари ўтказилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Рейд тадбири давомида йўловчи ва енгил юк турдаги ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари билан автотураргоҳлардаги ва йўллардаги ҳаракат вақтида пиёдаларга нисбатан ҳушёрликни ошириш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Ушбу тадбирлар давомида ҳайдовчи ва пиёда йўловчиларга йўл ҳаракати қоидаларини, пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг аянчли оқибатларини ўзида акс эттирган буклет ва эслатмалар ҳам тарқатилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026