12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:09
Адабиёт 👁 519

АҲМАД НАФАС – ЭЛ СЕВГАН ИЖОДКОР

АҲМАД НАФАС – ЭЛ СЕВГАН ИЖОДКОР

Ижодкор инсоннинг қалби ҳис-туйғуларга тўла бўлади. Қандай ёшда бўлмасин, кўнглида беғуборлик, дилида жўшқинлик, юрагида оташин муҳаббат мавж уради, ҳаётга, унинг гўзалликларига меҳри ва завқи ошади. Гупираётган ҳаяжонлари, ажиб туйғуларини назмга ёки насрга айлантириб, бошқаларнинг ҳам қалбига етиб борадиган, ўрнашадиган тарзда ифодалайди.

Ана шундай хислатларга эга бўлган сермаҳсул ижодкор, амударёлик шоир Аҳмад Нафасни Қорақалпоғистондагина эмас, балки қўшни Хоразм вилоятида ҳам яхши танишади. Унинг қаламига мансуб даврий матбуотда чоп этилган кўплаб шеърлари шеърият шинавандаларининг меҳрини қозонди. Таниқли саломчи Турсунбой Абдуллаев тўғрисидаги “Саломчи – менинг унвоним” номли илк китоби, кейинги “Келдим довонлар ошиб” номли шеър-у ғазаллар, хотиралар ва ҳангомалардан иборат тўплами эса китобхонлар жавонининг тўридан жой олди. Аҳмад Нафас ушбу ижод маҳсуллари билан кенг қамровли ижодкор сифатида элга янада яқинроқ танилди, ҳар бир ижод намунаси мухлисларининг кўнгил мулкига айланди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, хоразмлик шоир Ошиқ Эркин Мадраҳимов эътироф этганидек, унинг шеърларидаги ҳис-ҳаяжонлар қалбларга кўчади, юрт равнақидан ғурур туйғулари ҳар кимни тўлқинлантиради, ғазаллари, мухаммаслари, мустаҳзод ва маснавийларида қўлланилган ташбеҳлардан эса ижодкорнинг билимли ва маҳоратли эканлигини англаш мумкин. Ўзи туғилган қишлоғи ҳақидаги, бири-биридан ажойиб “Қизилчоли ҳангомалари”да ҳам унинг қалбида кечаётган болаликни қўмсаш, салбий иллатларга исёнкорлик, асл қадриятларга ҳурмат туйғулари, самимийликни қадрлаши яққол кўринади.

Аҳмаджон Нафасов 1954 йилда Амударё туманидаги Қизилчоли қишлоғида таваллуд топган. Отаси Нафас Жамғуров ўқитувчи бўлгани учун уни болаликдан китоб ўқишга, илмга қизиқтирди. Кўпроқ шеър ва ҳикоялар, кейинроқ катта асарлар ўқишга қизиқиб, адабиётга меҳр қўйди.

Мактабни тугатганидан сўнг, 1971-72 йилларда “Ўзбекистон” хўжалигида ишчи бўлиб ишлади. 1973-75 йилларда эса армия сафида хизмат қилди. Ниҳоят 1975 йилда энг катта орзусига эришиб, Тошкент давлат университети, ҳозирги Миллий универститетнинг филология факультети талабаси бўлди.

У талабалик йилларида машҳур ўзбек мумтоз ва чет эл адибларининг катта-катта асарларини ўқиди, шеъриятни севди, ўзи ҳам ижодга қўл ура бошлади. Дунёқараши кенгайиб, тафаккури бойиган Аҳмаджон Нафасов ўқишни тугатганидан сўнг, овулидаги 9-сонли мактабга ўқитувчи бўлиб ишга жойлашди ва болаларни ҳам адабиёт оламига олиб кира бошлади. У ўзи билан ҳаммаслак адабиёт ўқитувчиси Турсунбой Абдуллаевдан кўп тажриба ўрганди. У туфайли санъатга ҳам қизиқиши ортди, катта давраларда элга таниқли санъаткорлар билан учрашиб, улар билан ҳамсуҳбат бўлиб, маъанавий дунёсини янада бойитди.

Мактабдаги фаолияти давомида кўплаб ёшларнинг адабиётга, китобхонликка бўлган қизқишларини оширди. Унинг кўплаб шогирдлари айни пайтда жамиятга нафи тегадиган инсонлар бўлиб етишиб, турли соҳаларда хизмат қилишмоқда. Ушбу хизматлари учун “Ўзбекистон Халқ маорифи аълочиси” ва “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Таълим соҳасида самарали фаолият кўрсатган Аҳмаджон Нафасов 2009 йилда пенсияга чиқди. Аммо у билан шу тўхтаб қолмасдан ўзини ижодга бағишлади. Турли мавзуларда бири-биридан маъноли шеърлар ёзди, ғазаллар яратди, санъаткорлар ҳаётига оид туркум публицистикалар устида ишлади. Матбуотда чоп этилган шеърларини санъаткорлар куйга солиб, қўшиқ қилиб куйлади. Ҳангомалари оғиздан-оғизга, элдан-элга кўчди. Айниқса, “Илон ва эгов”, “Тулки ва маймун”, “Ўтинчи ва ажал”, “Улоқча ва бўри” каби масал тарзидаги шеърларидаги насиҳатомуз фикрлари элга жуда манзур бўлди. “Мустақиллик қасидаси”, “Истиқлол мадҳияси” шеърлари эса хонандалар ижросида қўшиқ бўлиб ҳар бир хонадонга кириб борди.

Ижодга бўлган қизиқиш уни шу пайтларда иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган, тумандаги Амударё телеканалига бошлаб келди. Ўзининг муаллифлигида “Назм ва наво” кўрсатувини ташкил этиб, мумтоз йўналишдаги санъаткорларни, улар ижросидаги миллий мумтоз қўшиқларни эфирга олиб чиқа бошлади. Кўплаб мухлисларга эга бўлган ушбу кўрсатув давомида куйга солинган ғазалларни шарҳлашга, томошабинларга мазмун-моҳиятини етказиб беришга ҳаракат қилди. У таҳририятга ёш ижодкорларнинг ижод намуналарини ҳам олиб келар, уларни қўллаб-қувватлар, яна ижод қилишга ундар эди.

Шундай кунларнинг бирида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти қошида ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Жайҳун илҳомлари” Нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилди ва унга раислик қилиш Аҳмаджон акага топширилди. У 2015 йилдан ушбу янги ташкилот раиси бўлиб ишлай бошлади ва қисқа даврдаги фаолияти давомида янги-янги ижодкорларни кашф қилди. Ёшларнинг ижод намуналарини тўплам шаклида чоп этилишига, муаллифлик китобларини нашрга тайёрлашга кўмаклашди. Шу йиллар ичида ўнлаб ёш ижодкорларнинг муаллифлик китоблари нашрга тайёрланишига ёрдам берди. Таҳририят ижодий ходимлари билан ҳамфикр, маслакдош бўлган ҳолда китобхонлик, шеърият кечалари, таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ташкил этиб, ёшларнинг маънавий дунёсини, тафаккурини бойитишга ҳисса қўшди.

Аҳмаджон ака умр йўлдоши Пошша опа билан 3 ўғил, 2 қизни одобли, ҳунарли, ўзларига муносиб фарзандлар қилиб вояга етказишди. Ҳозирги кунда ўғиллари тадбиркор, фермер хўжалик ишчиси бўлиб, оиласига ҳам, жамиятга ҳам, элига ҳам наф келтиришмоқда. Қизлар эса намунали оилаларнинг қўли гул бекалари, ўз рўзғорларининг каму-кўстини тўлдиришда яқин ёрдамчи бўлиб, фарзандлар тарбия қилишмоқда.

Элда таниқли шоир, ижодкор Аҳмаджон Нафасов ҳозирги кунда ҳам 2-сонли мактабда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи вазифасида ишлаб, ёшларнинг иқтидорларини ривожлантириш, юзага чиқаришга кўмаклашиш борасидаги ишларга ҳисса қўшиб келмоқда. Мактабда “Ёш ижодкорлар” тўгарагини ташкил этиб, унга мактабдаги турли ёшда бўлган ижодга қизиқувчи ёшларни жамлаган. Машғулотлар давомида ёш ижодкорларга адабиёт, турли даврлардаги адиблар ҳаёти ва ижоди, шеър ёзишдаги ўлчовлар ҳақида тушунчалар беради. Китобхонликка даъват этиб, маҳоратли шоир ва ёзувчиларнинг сара асарлари ҳақида сўзлаб беради, асарлардан парчаларни биргаликда ўқийди. Ижодий машқларини текшириб, камчиликларини тузатишга ўргатади, уларни янада кўпроқ, турли мавзуларда шеър ва ҳикоялар ёзишга рағбатлантириб боради.

Ҳаётининг мазмунини ижод деб билган бу инсонни ҳақиқий маънавият тарғиботчиси дейиш мумкин. Унинг маънавий дунёсидан нафақат ёшлар, балки бутун эл баҳра олиб келмоқда. Зеро, мана шундай зиёкорлар бор экан, маънан бой, теран фикрли, етук ва комил инсонлар улғайиб, юртни нурафшон келажак сари бошлайди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026