12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:21
Сиёсат 👁 332

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ БОШ МАҚСАДЛАРИДАН БИРИ – ТИНЧЛИКСЕВАР ТАШҚИ СИЁСАТ

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ БОШ МАҚСАДЛАРИДАН БИРИ – ТИНЧЛИКСЕВАР ТАШҚИ СИЁСАТ

Шу йил 30 апрелда ўтказиладиган референдум натижалари ҳар бир  юртдошимизнинг келажагига, тақдирига бевосита таъсир қилиши ҳеч кимга сир эмас. Чунки, айрим қонунлар борки, улар фақат маълум тоифадаги ёки касбдаги ёхуд ёшдаги аҳоли қатламнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қамраб олади, айримлари эса вақт нуқтаи назаридан маълум муддатгагина амал қилади. Аммо Конституция – мамлакат аҳолисининг ҳар бирининг тақдирига доимий боғлиқ ҳужжатдир. Шундай экан янгиланаётган Конституциямиз ҳам ўзида давлатимизнинг олий мақсадларини, куч-қудратини, давлат ва фуқаро ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар тақсимотини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини ҳамда одил судловга эришиш даражаларини белгилаб бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири билан танишиб чиққан фуқаро лойиҳанинг ҳар бир моддаси замирида келажак учун катта марралар қўйилганини, ҳар бир инсоннинг эртанги кунига катта ишонч туйғуси йўғрилганлигини сезади.

Конституциямизнинг янги лойиҳаси ҳозирги кўринишга келгунга қадар аҳолининг 220 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушгани, шундан тегишли комиссиялар томонидан 20 мингга яқин таклифлар ўрганиб чиқилгани, Конституциядаги нормалар инсоннинг мактабгача таълим ёшидан пенсия ёшига етгунга қадар бўлган умри давомидаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқларини қамраб олгани унинг том маънода халқ Конституцияси эканлигини исботлайди.

Ҳаммамизга маълумки, бош Қомусимизнинг айрим нормалари олдинги таҳрирда қолдирилган бўлса, айримлари янгиланди, айримларига эса қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Шу ўринда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 4-боби, яъни 17-,18-моддаларига тўхталиб ўтсак. Амалдаги Конституциямизда давлатимизнинг ташқи сиёсатига оид фақат битта, яъни 17-модда мавжуд. Унда Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлари тўла ҳуқуқли субъект эканлиги таъкидланиб, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ташқи сиёсатнинг мақсади ва ҳуқуқий асослари  (халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари) санаб ўтилган.

Янги лойиҳада эса бу қоида ва мақсадлар янада аниқлаштирилган. Жумладан, 4-боб 18-модда билан тўлдирилиб, унда Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга ошириши белгилаб берилган ва  Ўзбекистон Республикаси давлатнинг, халқнинг олий манфаатларидан, унинг фаровонлиги ва хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ҳамда улардан чиқиши мумкинлиги қайд қилинган.

Ҳозирги глобаллашув даврида халқимиз бош Қомусида Давлатимизнинг тинчликсевар ташқи сиёсат олиб бориши алоҳида таъкидлаб ўтилгани фикримча муҳим аҳамиятга эга. Охирги йилларда дунёда юз бераётган босқинчилик ва тажовузкор ҳаракатлар, бунинг оқибатида юзага келаётган гуманитар талофатлар ер сайёрасининг ҳар бир фуқаросида тинчликка бўлган эҳтиёжни янада кучайтирмоқда.

Маълумки, ўтган йиллар давомида қўшни давлатлар билан алоқаларимизнинг бир муддат совугани ҳеч кимга сир эмас. Муҳтарам Президентимизнинг фаолият бошлаган илк йиллариданоқ мазкур масалага алоҳида эътибор билан қараб, қўшни, биродар давлатлар билан чеграларни очиши, чегара ва божхона сиёсатида енгилликлар ва аҳоли учун қулайликлар яратилиши Ўрта Осиё халқларини янада жипслаштирди. Тарихан ривожланган борди-келди ва савдо алоқалари, маданий ва илмий ҳамкорликлар ўз тизгинига қайтди. Давлатимизнинг бундай сиёсатини фақатгина қўшни давлатлар эмас, халқаро ҳамжамият ҳам қўллаб-қувватлади. Натижада йил сайин кескинлашиб бораётган муносабатлар дўстона руҳ касб этди. Қисқа фурсатда Ўзбекистон дунё давлатлари учун туризм маркази, қулай инвестиция макони ҳамда маданий ва савдо алоқалари чорраҳасига айланди.

Давлатимиз ташқи сиёсатини бундай руҳда давом эттиришига ишончимиз комил. Сабаби Конституцияда бунинг ҳуқуқий асослари тўла-тўкис ва аниқ белгилаб берилмоқда. Давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, унинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бош мақсад қилиб қўйилмоқда.

Шундай экан, 2023 йил 30 апрелда ўтказиладиган референдум, бу шунчаки муҳим сиёсий тадбир бўлиб ўтадиган кун бўлибгина қолмай, ҳар биримизнинг,  фарзандларимизнинг тинчлигини, фаровон ва осуда ҳаётини белгилаб берувчи ҳужжатнинг қабул қилиниши учун овоз бериладиган кун эканлигини унутмайлик!

Мўминжон Матюсупов, Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди бош консультанти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026