ЁШЛАРНИНГ ЯҚИН ЁРДАМЧИСИ
Бугунги кунда Амударё туманининг 49 та овул ва маҳаллаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларининг 5 нафари аёл-қизлардир. Улар ўз маҳаллаларидаги ёшларнинг чин дўстига айланиб улгуришган, десак асло муболаға бўлмайди.
Мана шундай ёшлардан бири Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғинининг ёшлар етакчиси Муяссар Муродовадир.
Муяссар катта бир оиланинг эпли келини, 2 нафар фарзанднинг онаси. У ўз меҳнат фаолиятини 2017 йилда 43-сонли мактабда Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси сифатида бошлади. 2022 йилда маҳаллалардаги ёшлар етакчиси лавозими жорий этилганидан сўнг, Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғинининг ёшлар етакчиси этиб тайинланди.
Муяссар иш фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси сабаб маҳалла ёшлари ҳаётига тезда кириб борди. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда, мавжуд муаммоларини ҳал этишда қисқа фурсатларда самарали ишларни амалга оширди.
Ёшлар етакчисининг бевосита кўмаги билан 2022 йилда 36 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. 18 нафар ёшга имтиёзли кредитлар ажратилди. 10 нафар ёшга ер участкалари олишларида амалий ёрдам берилди.
Муяссар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлар учун бизнес-тренинглар, йирик тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиб, уларнинг билим ва тажрибаси ошишига кўмаклашади.
– Ёшларнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларининг ижобий ҳал этилишига кўмаклаши ш бизнинг асосий вазифамиздир. Бунинг учун бор куч ва ғайратимизни сафарбар этамиз, – дейди Муяссар Муродова.
Ф.Эшимбетова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶