12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:23
Қишлоқ хўжалиги 👁 326

Қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

5 март куни Амударё туманининг Назархан овулида қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, соҳадаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов, республикадаги барча туман ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари, кластер раҳбарлари, фермерлар, деҳқонлар ва томорқа ер эгалари иштирок этишди.

Семинарга ташриф буюрган меҳмонлар мусиқа садолари остида нон-туз билан кутиб олинди. Шунингдек, баҳорни мадҳ этувчи гўзал рақслар ижро этилиб, миллий ўйинларимиз намойиш этилди. Бундан ташқари, миришкор деҳқонларимиз томонидан етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги техникалари намойиш этилди.

Семинар аввалида Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов чигит экишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, техникалардан самарали ва камхарж усулларда фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериб ўтди.

Шундан сўнг, Назархон овули ҳудудида барпо этилган катта боғда “BENE FRUITS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Айдин Лал меҳмонларга мевали дарахтларни парвариш қилиш, интенсив боғларнинг афзаллиги, бундай турдаги боғларни янада кўпайтириш бўйича ўзининг тавсия ва тушунтиришларини берди ҳамда мевали дарахтларни пайвандлаш усуллари билан батафсил таништириб ўтди. Сўнгра иштирокчилар боғ ҳудудига эзгу ниятлар билан мевали кўчатлар ўтқазишди.

Семинарда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, интенсив боғларни янада кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича иштирокчилар билан савол-жавоблар бўлиб ўтди.

“BENE FRUITS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Айдин Лал таъкидлаб ўтганидек, интенсив боғларда дарахтларнинг танаси кичик бўлганлиги учун улар билан ишлаш жуда қулай. Яъни, уларни суғориш, кесиш, шакл бериш, меваларини териш боғбонга асло қийинчилик туғдирмайди. Яна бундай боғларда дарахт танасига ёруғлик тушиши, ҳаво айланиши яхши бўлганлиги учун мевасининг сифати ҳам юқори бўлади. Ундан ташқари, оддий олмали боғнинг бир гектаридан 10-20 тоннагача ҳосил етиштириш мумкин. Пакана ва ярим пакана дарахтлардан эса 50-80 тоннагача ҳосил олса бўлади.

Интенсив боғларда асосан олма кўчатлари экилишининг боиси – олма дарахтининг кўчатлари тез ҳосилга киради, гектарига кўчат сони қалин экилиши сабабли ҳосилдорлик юқори бўлади. Бунда экилаётган олма навлари пайвандтагга пайванд қилиниб, кўчатзорларда кўпайтирилиб, экилади.

Семинарда жорий йилги чигит экиш ишларини қисқа муддатларда ва сифатли тарзда уюшқоқлик билан ўтказиш борасидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди. Қолаверса, чигит экилган майдонлар атрофига ошқовоқ, тарвуз, қовун, шунингдек ток, тут кўчатлари ва бошқа мевали дарахт кўчатларини экиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Семинар давомида пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари, фермер ва деҳқонлар, томорқа ер эгалари мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олишди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026