ҲАЁТ МАЗМУНИ
Ҳаёт мазмуни... Уни ҳар ким ҳар хил тасаввур қилади. Менинг наздимда эса ҳаёт мазмуни - эл-юртга хизмат қилиш, юрт корига яраш.
Шу мақсадда ҳарбий хизмат бурчимни адо этганимдан сўнг шартнома асосида шу соҳада меҳнат фаолиятимни давом эттирдим. Дастлаб 1997 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасида иш бошлаган бўлсам, кейинчалик Мўйноқ тумани, Қўнғирот тумани мудофаа ишлари бўлимларида ишладим. 2012 йилдан бери Амударё тумани мудофаа ишлари бўлимида чақирув бўлинмаси бошлиғи катта ёрдамчиси вазифасида ишлаяпман.
Чақирув бўлинмаси асосан 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли йигитларни чақирувга тайёрлаш билан шуғулланади.
Хизмат вазифамиз масъулиятли ва айни пайтда шарафлидир. Чунки биз тайёрлаган йигитлар Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлиги, халқимиз тинчлиги, осойишталиги йўлида хизмат қиладилар.
Шуниси қувонарлики, бизнинг туманимиз йигитлари Ватан олдида ҳарбий бурчини адо этишни ўзларининг олий мақсади, деб биладилар. Буни чақирилувчиларнинг сони кўплигида, ҳарбий хизматга бориш истаги кучли эканлигида ҳам кўриш мумкин. Йигитлар Армияга бориш истагида ўзлари мурожаат қиладилар. Улар билан махсус суҳбатлар ўтказилган чоғда:
– Армияга нима учун бормоқчисан? - деб сўраганимизда, берган жавобларидан қувониб кетади одам. Чунки улар ўз она юртига хизмат қилишга, ҳарбий либос кийиб, тинчлик-осойишталигимизни қўриқлашга ҳисса қўшишни исташади.
Бизнинг туманимиз чақирилувчиларнинг кўплиги жиҳатидан Нукус шаҳридан сўнг Қорақалпоғистонда иккинчи ўринда туради.
Бу - ўсиб келаётган ёш авлод билан бўлимимиз ходимлари астойдил ишлашаётгани самарасидир.
Фурсатдан фойдаланиб, барча касбдошларимни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман!
Байрам ЖУМАНБЕТОВ,
туман мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмаси бошлиғининг катта ёрдамчиси, кичик сержант.
(Фото - http://www.uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶