03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 15:39
Жамият 👁 353

Хавфсиз маҳалла — жамият тараққиёти ва фаровон ҳаёт кафолати

Хавфсиз маҳалла — жамият тараққиёти ва фаровон ҳаёт кафолати

Амударё туманида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари Ойбек Шамуратов бошчилигида Давлат раҳбарининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли ва “2026 йилда Республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сонли қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилотлар мутасаддилари, маҳалла “еттилиги” вакиллари, жамоатчилик фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш аввалида сўз олган Ойбек Шамуратов мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар бугунги кунда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, жамият тараққиёти, халқ фаровонлиги ва эртанги кун барқарорлиги, аввало, тинч ва хавфсиз муҳит билан чамбарчас боғлиқдир. Қаерда осойишталик ҳукм сурса, ўша ерда бунёдкорлик бўлади, инвестициялар кириб келади, тадбиркорлик ривожланади, ёшларнинг илм олиш ва касб эгаллашга бўлган интилиши кучаяди. Шу боис жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масаласи нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки бутун жамиятнинг устувор вазифасига айланиши зарур.

Бугунги кунда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар инсон қадри ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Маҳалла тизимининг кучайтирилаётгани, “маҳалла еттилиги” фаолиятининг йўлга қўйилгани, профилактик ишларнинг манзилли ташкил этилаётгани — буларнинг барчаси жиноят илдизига барҳам бериш, унинг оқибатлари билан эмас, сабаб ва омиллари билан курашишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Йиғилиш давомида туманда амалга оширилаётган ижтимоий профилактика тадбирларида ҳамда “йўл харита”лари ижросида хато ва камчиликларга йўл қўйилаётгани танқид қилинди. Жумладан, “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил этишда сусткашлик кузатилаётгани, масъул идоралар ҳамда маҳалла еттилиги ўртасида ҳамкорлик ва тизимли ишлаш етарли даражада йўлга қўйилмагани қайд этилди.

Таъкидланганидек, жиноятчиликка қарши кураш фақат содир этилган ҳуқуқбузарликларни фош этиш билангина чекланиб қолмаслиги керак. Энг муҳими — жиноятга олиб келаётган омилларни ўз вақтида аниқлаш, ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш ва аҳоли билан манзилли ишлашдир. Зеро, биргина жиноятнинг олди олиниши — бир оиланинг кўз ёшдан, бир ёшнинг эса нотўғри йўлдан қайтиши деганидир.

Мутасаддиларга ижтимоий профилактика тадбирларини самарали ташкил этиш, “йўл харита”лари ижросини қатъий назоратга олиш, жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитларини чуқур ўрганиб, уларни барвақт бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилиш якунида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича барча масъуллар бир ёқадан бош чиқариб ишлаши лозимлиги таъкидланди.

Зеро, тинч ва хавфсиз маҳалла — тараққиёт пойдевори, халқ фаровонлиги ва жамият барқарорлигининг энг муҳим кафолатидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026