ДАРАХТЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ!
Орол денгизи ҳақида ўқимаган, эшитмаган ўқувчи топилмаса керак. Мени доим денгизнинг номи қандай келиб чиққанлиги қизиқтиради. Ахир орол сўзи - сув ичидаги қуруқликни англатади-да.
Мен ҳали бу борада бирон жўяли маълумот топа олмадим. Лекин Орол денгизи сувининг пасайиб кетиши оқибатида ҳудудимизда экологик вазият ёмонлашаётгани, бу одамларда, айниқса, ёш болаларда кўпгина сурункали касалликлар авж олишига сабаб бўлаётгани ҳақида кўп ёзилмоқда.
Мактабимизда устозларимиз Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган мураккаб экологик вазиятнинг нохуш оқибатларини юмшатиш учун юртимизда яшил майдонларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берилаётгани ҳақида кўп таъкидлашади, дарахтларга зиён етказмаслик лозимлигини ўргатишади.
Бизнинг мактабимиз улкан қатнов йўли бўйида.Йўлдан машиналар кўп ўтади. Бироқ йўл бўйига, мактабимиз атрофига дарахтлар, гуллар кўп экилгани боис, бизга йўлдаги машиналар қатновидан кўтарилган чанг деярли сезилмайди.Мактабимиз атрофи ёз кунларида ҳам салқин бўлиб туради. Биз ўқувчилар буни чуқур ҳис қилиб, устозларимизнинг дов-дарахтларнинг фойдаси ҳақидаги гаплари жуда тўғри эканлигига амин бўламиз. Ҳа, яшил дарахтлар, буталарни пайҳон қилманг, асранг, тенгдошлар!
Манзура МАДРАҲИМОВА, 76-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶