12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:50
Жамият 👁 553

Манғит деҳқон бозори атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда

Манғит деҳқон бозори атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда

Амударё тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспекторлари ҳамда профилактика инспекторлари билан ўзаро ҳамкорликда Амударё туманининг Манғит шаҳри, Навоий номли маҳалласи ҳудудида жойлашган Манғит деҳқон бозори олдида кенг қамровли рейд тадбирлари ташкил этилди. Мазкур тадбирлар ҳудудда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатида юзага келаётган тирбандликларни бартараф этиш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.

Маълумки, Манғит деҳқон бозори Амударё туманидаги энг гавжум савдо масканларидан бири ҳисобланиб, айниқса кундузги вақтда бу ҳудудда транспорт оқими кескин ошади. Натижада Буюк Турон ва Бердақ кўчалари кесишмасида тирбандликлар юзага келиб, ҳайдовчилар ва пиёдалар учун ноқулайликлар туғдирарди. Айрим ҳолларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари кузатилиб, бу эса авария хавфининг ортишига сабаб бўлар эди. Шу боис мазкур ҳудудда манзилли ва тизимли чоралар кўриш зарурати туғилди.

Рейд тадбирлари давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспекторлари томонидан транспорт воситаларини бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган ҳайдовчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилди. Хусусан, белгиланмаган жойларда тўхтаб туриш, йўл четида тартибсиз парковка қилиш, пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракат қоидаларини бузиш каби ҳолатлар аниқланиб, уларнинг ҳар бири юзасидан тегишли баённомалар расмийлаштирилди.

Шу билан бирга, рейд фақатгина жазолаш билан чекланиб қолмади. Туман Ички ишлар бўлими масъуллари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ҳамда профилактика инспекторлари томонидан ҳайдовчилар билан тушунтириш ва профилактик суҳбатлар олиб борилди. Ушбу суҳбатлар давомида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишнинг аҳамияти, ҳар бир ҳайдовчининг мажбуриятлари, йўл-транспорт ҳодисаларининг оғир оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Манғит деҳқон бозори атрофидаги инфратузилмани яхшилаш бўйича ҳам қатор амалий ишлар амалга оширилди. Хусусан, мазкур ҳудуддаги айрим светофорлар техник носоз ҳолатга келиб қолгани аниқланиб, улар тезкор равишда қайта таъмирланди ва соз ҳолатга келтирилди. Светафорларнинг тўлиқ ишлаши транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этиши инобатга олинди.

Шунингдек, тирбандликларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини доимий таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудга икки нафар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспектори доимий равишда бириктирилди. Улар кун давомида транспорт оқимини назорат қилиб боради, қоидабузарликларнинг олдини олади ҳамда ҳайдовчиларга амалий кўмак кўрсатади. Бу эса йўлларда тартиб-интизомни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Келгусида йўл ҳаракати хавфсизлигини янада кучайтириш мақсадида мазкур ҳудудга махсус видео қайд этиш мосламаларини ўрнатиш бўйича ҳам тегишли таклифлар ишлаб чиқилди. Ушбу қурилмалар орқали қоидабузарликларни автоматик аниқлаш, тирбандликлар сабабларини таҳлил қилиш ҳамда тезкор чоралар кўриш имконияти яратилади. Бу ташаббус замонавий технологияларни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга кенг жорий этишга қаратилган.

Кўрилган комплекс чора-тадбирлар натижасида Манғит деҳқон бозори атрофидаги Буюк Турон ва Бердақ кўчаларида юзага келган тирбандликлар бартараф этилди. Айни пайтда транспорт воситаларининг йўлларда тўсиқсиз, эркин ва хавфсиз ҳаракатланиши таъминланиб, пиёдалар учун ҳам қулай шароитлар яратилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026