ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ АРАФАСИДА ТУМАН ПРОКУРОРИ МАНҒИТ ДЕҲҚОН БОЗОРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, уларнинг кундалик озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, турли байрам саналари муносабати билан ташкиллаштириладиган арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари, саховатпеша фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тадбиркорлар томонидан ўтказиладиган саховат ва эҳсон тадбирлари халқимизга байрамона кайфият, дастурхонларига файз бағишламоқда.
Бу борада Амударё тумани прокуратураси томонидан ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш орқали туман ҳудудидаги бозорларни тартибга солиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг сунъий равишда оширилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда мунтазам равишда туман ҳудудидаги озиқ-овқат заҳира омборлари ва уларда сақланаётган маҳсулотлар миқдори ва сифати ўрганилиб, аҳолининг кундалик озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Янги йил байрами яқинлашаётгани муносабати билан Амударё туман прокурори Баҳром Машарипов Манғит Деҳқон бозори фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганишлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 253-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бозор расталаридаги тартиб, тозалик, савдога қўйилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, бозор ҳудудидаги заҳира омборларида сақланаётган маҳсулотларнинг яроқлилик даражаси ва миқдори кўздан кечирилди. Шунингдек, Манғит деҳқон бозори масъулларининг байрамолди режалари билан яқиндан танишилди.
Айни кунларда Деҳқон бозори ҳудудида Янги йил озиқ-овқат ярмаркаси ва байрамолди арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилмоқда. Бозор расталари сархил мева-чевалардан тортиб гўшт ва сут маҳсулотлари, қандолатчилик ҳамда дон-дун, энг сара навли гуруч маҳсулотлари билан тўлдирилаётганидан харидорлар мамнун.
Ўрганишлар жараёнида Янги йил байрамолди ярмаркаси расталарини янада сифатли ва тоза маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек, бозордаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигига, кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишига алоҳида аҳамият қаратиш юзасидан бозор масъулларига зарур топшириқлар берилди.
РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶