СЎНГГИ ПУШАЙМОНДАН НАФ ЙЎҚ
Ҳар куни ишга, турли юмушлар билан кўчага чиқамиз ва йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз.
Не бир ниятлар билан йўлга чиққан одамнинг оиласига соғ-омон қайтмагани – йўл транспорт ҳодисалари туфайли жабрланиши, бундан ҳам ёмони ҳаётдан кўз юмгани жуда ачинарли. Афсуски, кейинги вақтларда йўлларда айрим ҳайдовчилар тезликни меъёрдан ошириши, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги, чарчоқ ҳолида ҳам транспорт бошқариши оқибатида беайб инсонлар ҳаётига зомин бўлаётир.
Яқинда Жиноят ишлари бўйича туман судида чарчоқ ҳолатида бўлса ҳам транспорт бошқариб, рулда ухлаб қолиши оқибатида бир навқирон йигитнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи М.М.га оид жиноят иши муҳокама этилди.
У ўтган йил ёз кунларининг бирида йўлда ўз дўсти билан келаётиб, рулда чарчоқ туфайли ҳушёрликни йўқотган ва уйқуга кетганини сезмай қолган. Оқибатда машинаси йўл четидаги дарахтга урилган, машинада бўлган йўловчи олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Суд мажлисида М.М. айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, жуда пушаймонда экани, ҳаммадан кечирим сўрашини қайта-қайта таъкидлади.
Ҳа, ўзи каби бир йигитнинг бемаврид ўлимига сабабчи бўлганидан у бир умр жуда афсусланиб яшар, эҳтимол? Бироқ бу билан ўлган одам ҳаётга қайтмайди-да.
Суд мажлисида унинг қилмишига яраша жазо тайинланди. Бекорга йўл қоидаси – умр фойдаси, дейилмайди. Қоидани бузиш – жиноят, жиноят эса жазосиз қолмайди.
Асқар САФАРОВ, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶