14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:54
Фан ва таълим 👁 199

АМУДАРЁ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБИДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБИДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мактаб – буюк орзулар остонаси. Ана шу муқаддас маконда кечган ҳар бир кун инсонга эзгу хотиралар бахш этади. Болаликда уйғонган дўстлик, қадрдонлик туйғулари ҳеч қачон унутилмайди. Айниқса, илм олиш сари ташланган қадамларга, орзуларга гувоҳ бўлган жонажон мактаб инсоннинг шахс сифатида шаклланиш жараёнида энг самимий дўст, энг улуғ устоз каби азиз ва мукаррамдир. Шунинг учун ҳам мактаб таҳсилини тамомлаган ҳар бир вояга етган ўғил-қиз ўзларига оқ-қорани танитган муқаддас даргоҳ билан кўзларида ёш, қалбларида чексиз ҳаяжон, улуғвор орзулар ила хайрлашадилар.

Жорий 2024-2025 ўқув йили якунларига бағишланган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 24 май санасида бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам ҳаяжонли дақиқаларга, ёрқин таассуротларга бой тарзда кенг нишонланди. Шу куни тумандаги Амударё ихтисослаштирилган мактабининг байрамона безатилган ҳовлисида, “Илм – энг улуғ шараф!” шиори остида бўлиб ўтган “Сўнгги қўнғироқ” тадбири мактаб битирувчилари учун бири-биридан ширин, гўзал дақиқаларни ҳадя этди.

Муҳтарам Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табриги билан бошланган мазкур тадбирда ота-оналар, тадбирга ташриф буюрган Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда мактаб ўқитувчилари битирувчи ёшларга ўзларининг эзгу тилакларини билдирдилар.

Айниқса, Президентимизнинг табригидаги “Бугунги кунда биз ўз олдимизга қўяётган буюк мақсадларни амалга оширишда бутун халқимиз қатори, билимли, ҳунарли, тадбиркор ва ватанпарвар, ҳар томонлама етук ёшларга таянамиз. Сизлардек ўз кучига ишонган, қатъиятли ёшлардан қадрдон мактабингиз, азиз устозларингиз ва ота-оналарингиз, бутун халқимиз фақат эзгуликлар, ёрқин натижалар кутади” – деган сўзлари ёшлар қалбига даъваткор руҳ, ишонч ва қатъият бағишлади.

Тадбир давомида Амударё ихтисослашган мактаби ўқувчилари эришаётган ютуқлар тилга олиниб, мактаб ўқувчиларининг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткичлари йил сайин ортиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, жорий ўқув йилида мактабни битираётган 76 нафар ўқувчилардан 56 нафари миллий ва халқаро даражадаги сертификатлар эгалари бўлишди. Улардан 2 нафари фанлар олимпиадасининг туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида ғолибликни қўлга киритишиб, мамлакат босқичида муваффақиятли иштирок қилдилар. Битирувчилардан Жаҳонгир Йўлдошев эса нуфузли хорижий ОТМларининг тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, бир йўла 6та ОТМнинг тўлиқ грантларини ютиб олди.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида сўзга чиққан ота-оналар ва тадбирнинг барча меҳмонлари мактабда ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор, яратилган шарт-шароитлар, ўқитувчи ва мураббийлар томонидан амалга оширилаётган бири-биридан қизиқарли дарс-машғулотлари, энг замонавий таълимий дастурлардан миннатдор эканликларини алоҳида эътироф этдилар ва мустақил ҳаётга қадам қўйиш арафасида турган фарзандларига ўзлари танлаган йўналишлар бўйича Президентимиз, халқимиз ишонган, она Ватанга садоқатли, муносиб мутахассислар бўлиб етишишларида самимий тилаклар тиладилар.

Тадбирнинг адабий-мусиқий қисмида “Илм – энг улуғ шараф!” шиори мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган концерт дастури намойиш этилиб, ёшлик, дўстлик илм-у зиё, Ватан ва устозларни шарафловчи куй-қўшиқлар янгради, гўзал рақслар ижро этилди.

Шундан сўнг рамзий сўнгги қўнғироқ жаранглаб, мактабнинг 76 нафар битирувчи ёшлари мустақил ҳаётнинг илк синовлари – давлат тест синовларини муваффақиятли топшириш сари дадил қадамларини қўйдилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019