Президент мурожаатида суд-ҳуқуқ масалаларининг долзарблиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисига ва ҳалқига қилган мурожаатида муҳим йўналишлардан учинчи йўналиш бу суд ҳуқуқ соҳасида масалаларни ўз ичига олади.
Юртбошимиз мурожаатларида сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида бир қанча ишлар амалга оширилганлигини, лекин шу билан бирга, соҳада бир қанча долзарб масалалар борлигини, жумладан, тергов сифати пастлиги, судларда фуқароларнинг оворалиги, суд қарорларининг ижроси таъминланмаётганлиги каби муаммолар ханузгача учраётганлигини таъкидлаганлар.
Шунингдек, олдинги йилларда кўтарилган адвокатларни давлат ҳисобидан бепул таъминланишининг электрон танлаш тизимининг ишга тушмаяпти, бу масаланинг дарҳол назоратга олиниб, тизим ишга туширилиши лозим.
Судда ва терговда айблов ва ҳимоянинг баравар таъминланмаётганлиги шу жумладан, нима учун адвокатга жиноят иши қўзғатиш ва тугатиш ҳақидаги қарордан нусха берилмаслиги, бундай ҳолатда тенглик таъминланмаслиги муқаррар.
Президентимиз энди судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячининг фикри билан бирга қабул қилинишини, айбланувчининг ҳимоячидан воз кечиши бўйича ҳар бир ҳолат прокурор, суд томонидан синчиклаб ўрганиладиган тизим жорий қилиниши ҳақидаги таклифлари бу айбланувчининг ҳимоячи билан таъминланишига реал амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи барча омилларни бартараф этади.
Юқорида атаб ўтилган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги долзарб бўлган муаммоларнинг ҳал қилиниши фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифатли амалга оширилади, халқнинг эҳтиёжманд қатламлари ҳам малакали адвокат ёрдамидан бепул таъминланади.
Мурожаатда қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратиш юзасидан алохида Фармон қабул қилиниши ҳақида таъкидланган.
Бундан кўзланган максад энг аввало, одамларимизнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилади. Бунинг учун адолатли ҳукм ва қарор чиқариш бўйича вилоят судларининг ваколати ҳам, масъулияти ҳам оширилишини таъминлаш лозимдир.
Суд ҳуқуқ ислоҳатлари жадал ривожланаётган бу даврда фуқароларнинг шахсий дахлсизлигини таъминлаш ва мулкий ҳуқуқларини таъминлаш муҳимдир, шу боис тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказамиз. Бу эса мулк ҳукуқининг суд орқали ҳимоя қилиниши тамойили билан ҳамоҳангдир.
Юртимизда ҳуқуқий мустаҳкамланган инвестициявий муҳитнинг таъминланиши бевосита инвесторларнинг суд орқали ҳимоя қилиниши билан боғлиқдир.
Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким ёки вазир эмас, фақат Конституция, қонун ва суд бўлади.
Бу борада Халқаро тижорат судини Ўзбекистонда ташкил қилиниши соҳада муҳим қадам бўлиб ҳисобланади.
Р.Худайберганова, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди судьяси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶