12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:15
Сиёсат 👁 946

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ БМТ МИНБАРИДАН БИЛДИРГАН ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ ҚАЛБИМДА ИФТИХОР УЙҒОТДИ

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ БМТ МИНБАРИДАН БИЛДИРГАН ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАРИ  ҚАЛБИМДА ИФТИХОР УЙҒОТДИ

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳ­рида 23 сентябрь куни бўлиб ўтган БМТ Ассам­блея­сининг 80-юбилей сессияси минбаридан туриб, муҳтарам Президен­тимиз Ш. М. Мирзиёев ўз­бек тилида нутқ сўзладилар. Мен бир ижодкор сифатида давлатимиз раҳбарининг юксак минбардан туриб, она тилимиз қадрини дунё миқёсида янада баланд кўтарганларидан чексиз ғурурландим. Қолаверса, дунё миқёсидаги глобал муаммолар ҳақида ўзбек тилида фикр юритиб, тилимизнинг нақадар жарангдорлигига сессия иштирокчиларининг эътибор­ларини қаратган­ларидан фахрландим.

Бундан 8 йил аввал Президентимиз ушбу минбардан туриб, ўшанда ҳам соф ўзбек тилида Марказий Осиёни тинчлик ва яхши қўшничилик ҳамда шериклик маконига айлантиришга қарор қилганларини билдирганини эсладим. Бу галги чиқиш­ларида эса Президентимиз мамнуният билан: "Биз бу стратегик мақсадга тўла эришдик, ёпиқ чегаралар, ҳал этилмаган баҳс-низолар тарихда қолди", — деб таъкидладилар.

Ҳақиқатан ҳам, бугунги Марказий Осиё дунё ҳамжа­мияти кўз ўнгида том маънода барча йўналишлар бўйича юқори даражада интеграциялашаётган, миллатлараро то­тувлик, иқтисодиёти бар­қа­рор ривожланаётган ҳу­дудга айланиб бормоқда. Албатта, бу жараёнда Ўзбекистон дўстона мулоқот, ташаббускорлик, миллатлар ва элатларни бирлаштирувчи куч, тинчлик ва тараққиёт таянчи сифатида ўзини намоён этмоқда.

Президентимиз БМТ минбаридан туриб нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунё мамлакатлари халқлари ҳаётига дахлдор глобал муаммоларга тўхталиб, қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурдилар.

Хусусан, Президентимизнинг Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш, Афғонистон орқали транспорт, энергетика коридорларини ривожлантириш, терроризмга қарши курашиш бўйича минтақавий марказни ташкил этиш, ёшлар учун глобал ҳаракат платформасини яратиш ка­би таклиф ва ташаббуслари халқаро ҳамжамият учун долзарб аҳамиятга эга бўлди.

Президентимиз Афғонистондаги бугунги вазият, Ғазода, Украинада бўлаётган урушлар халқаро миқёсда инвестиция оқимларини, товар ва хизматлар айланишини издан чиқариб, бутун дунё тадбиркорлик муҳи­тини ёмонлаштираётганини таъ­­кидлади.

Бундан ташқари, экология ва қурғоқчилик масалаларида ҳаракатларни бирлаштириш, қишлоқ жой­ларда хотин-қизларни иш билан таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида Осиё хотин-қизлар форумини доимий платформага айлантириш борасида так­лиф­ларини билдирдилар.

Айниқса, "Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати"ни таъсис этиш ва унинг қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш тўғрисидаги Президентимизнинг таклифи эътиборга муносиб бўлди. 

Шу билан бирга Президентимиз: "Ёшлар — тинчлик, тараққиёт ва ҳамкорлик ғояларини ташувчи ре­сурс", — деб муносиб баҳо бердилар.

Мен Президентимизнинг БМТ юксак минбаридан туриб билдирган ҳар бир ташаббус ва таклифларининг Марказий Осиё ва дунё халқлари ҳаётига дахлдорлиги нуқтаи назаридан жуда катта сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамият касб этишини ва давлатлар, миллатлар ва элатлар келажаги йўлидаги муҳим қадам деб биламан ва ана шу жараёнларда бир ижодкор сифатида ўзимнинг ҳам иштирок этишимдан фахр­ланаман.

ХОНИМЖОН РАЖАБОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026