12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:49
Сиёсат 👁 369

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ БМТ МИНБАРИДАН ТУРИБ МИНТАҚАВИЙ МУАММОЛАР ҲАҚИДА ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚ СЎЗЛАДИЛАР

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ БМТ МИНБАРИДАН ТУРИБ МИНТАҚАВИЙ МУАММОЛАР ҲАҚИДА ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚ СЎЗЛАДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқини қизиқиш ва ҳаяжон билан тингладим. Президентимиз ўз нутқларида ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорлик руҳини сақлаш, умумий манфаатларни зиддиятлардан устун қўйган ҳолда мамлакатларни жипслаштириш зарурлигини эътироф этиб: “Асосий мақсадимиз мамлакатларимиз ва халқларимизнинг бугунги куни ва истиқболи  учун масъулиятни ҳар томонлама чуқур англаш, очиқ ва конструктив ҳамкорликка тайёр барча томонларни глобал мулоқотга жалб қилишдан иборат эканлигини таъкидладилар”. Президентимиз глобал ва минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалалар ечимига қаратилган муҳим таклифларни илгари сурдилар. 

Бугун давлатимиз олдида турган устувор вазифалардан бири Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишдир. Аҳоли турмуш даражасининг яхшиланиши ҳисобига 2017 йилдан бери камбағаллик икки баравар қисқарди. Президентимиз шу ҳақда сўз юритарканлар 2030 йилгача уни 7 фоизга тушириш режа қилинганлигини қайд қилдилар.. 2024 йилда Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида "Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт сари йўл" бутунжаҳон конференциясини ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Ўзбекистон давлати яхши қўшничилик, ўзаро ҳамкорлик, барқарорлик  ва ривожланиш муҳитини мустаҳкамлаш йўлидан боради. Давлат чегаралари, транспорт коридори ва сувдан фойдаланиш бўйича муаммолар бартараф қилинди.Минтақа давлатлари ўртасида савдо 2,5 баробар, қўшма корхоналар сони 5 баробар ўсган. Ўзбекистон минтақада иқтисодий марказга,  Шарқ ва Ғарбни, Шимол ва Жанубни боғлайдиган транспорт-коммуникация кўпригига айланиб, дунёда унга қизиқиш тобора кучаймоқда."Бизнинг нафақат тарихимиз, балки келажагимиз, ҳаётий муҳим манфаатларимиз ҳам умумий ва муштаракдир. Минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришдан бошқа йўлимиз йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. "Аёлларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонда Осиё хотин-қизлари форуми ўтказиш таклиф қилинди.

Бугун  ҳамюртларимиз Орол денгизи фожеасидан азият чекаётганлиги сир эмас. Бу фожеа оқибатларини бартараф қилиш йўлида кўрилаётган чоралар, минтақавий иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари, сув билан таъминланганлик даражасининг камайиб бориши туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Сув ресурслари бўйича  махсус вакили лавозими таъсис этилиши, Марказий Осиёда сувни тежовчи технологиялар платформаси яратилиши ва минтақада қабул қилинган. “Яшил тараққиёт” дастури доирасида тизимли ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши қўллаб-қувватланди. "Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг" Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлидаги ҳамжиҳатлик"резолюциясини қабул қилиш  ва унинг асосий мазмунини Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро иқлим форумида муҳокама қилишни таклиф қиламиз",-деб таъкидладилар Президентимиз.

Шунингдек, динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот  ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этиш таклиф этилди. Ислом динининг эзгулик  ва инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, аждодларимизнинг бой ижодий меросини ўрганиш мақсадида 2024 йил Ўзбекистонда "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида халқаро конференция ўтказишни таклиф қилдилар.

Афғонистон муаммоларига эътибор қаратган Президентимиз бу давлат билан яхши қўшничилик муносабатлари томонлар учун манфаатли эканлиги, бу давлатнинг музлатиб қўйилган активларини ҳудуддаги ўткир ижтимоий муаммоларни бартараф қилишнинг мақбул вариантларини ишлаб чиқишга қаратиш лозимлигига эътибор қаратдилар.  Ҳурматли Президентимизнинг шундай юксак минбардан туриб, энг долзарб муаммоларга дунё ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилганлари, она тилимиз бўлган  ўзбек тилининг жаҳон минбаридан янграганлиги шу миллат фарзанди сифатида ҳар биримизни тўлқинлантириши табиий.

Санобар ХЎЖАМУРОДОВА, Қоралпоғистон халқ ўқитувчиси, Жўқорғи Кенгес депутати, 40-сонли мактаб директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026