“АТРОФ-МУҲИТГА БЎЛГАН МУНОСАБАТИМИЗ - ЎЗИМИЗГА БЎЛГАН МУНОСАБАТДИР”
Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг асосий бурчимиз ҳамда мажбуриятимиздир.
Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида қатъий белгилаб қўйилган. Унга кўра, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, вужудга келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.
Республикамизда яшил ҳудудларни янада кўпайтириш мақсадида Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбиқ этилди.
Мазкур лойиҳанинг ижобий натижаси ўлароқ бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида яшил майдонлар икки баробарга кўпайди.
Амударё туманида ҳам умуммиллий ҳаракат уюшқоқлик билан ўтказилди. 2022 йилнинг баҳор мавсумида туман бўйича 744,3 минг дона дарахт кўчатлари экилди. Хусусан, ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса атрофидаги яшил майдонларга мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, бутун ёз бўйи парваришланди.
Баҳор мавсумида экилган кўчатлар бугун кўзни қувонтиргудек даражада кўкка бўй чўзди.
Мазкур хайрли тадбирни изчил давом эттириш мақсадида 2022 йил 11 октябрь куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида лойиҳа доирасида йил якунига қадар 75 млн. дона, 2023 йил баҳор ойларида яна 125 млн. дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда жорий йилнинг куз мавсумида 434,6 минг дона дарахт кўчатлари экилди. Дастур асосида умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари ёқасидаги ерларга 3,8 минг туп, қишлоқ хўжалиги ерларида 35 минг туп, фермер хўжаликларининг экин ер майдонлари четларига 125,7 минг туп, ўрта махсус таълим йўналиши объектларида 5 минг туп, халқ таълими йўналиши объектларида 7,5 минг туп, мактабгача таълим йўналиши объектларида 6 минг туп, соғлиқни сақлаш йўналиши объектларида 6,5 минг туп, корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларида 32,4 минг туп, туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудлар ва объектларда 109,5 минг туп, овул ва маҳаллалар ҳудудларида 103,2 минг туп дарахт кўчатлари экилиб, белгиланган режа 103 фоизга бажарилди.
Фурсатдан фойдаланиб, ўз маҳалласи ҳудудини, иш жойи атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида уюшқоқлик билан қатнашган барча амударёликларга миннатдорлик билдирамиз 2023 йилнинг баҳор мавсумида ҳам фаолликка чорлаб қоламиз.
Нодирбек Камолов,
туман ҳокими ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶