12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:15
Жамият 👁 370

ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИРОФ – АЁЛГА БЎЛГАН ЮКСАК ҲУРМАТ ИФОДАСИДИР

ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИРОФ – АЁЛГА БЎЛГАН ЮКСАК ҲУРМАТ ИФОДАСИДИР

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни юртимизда нафақат байрам, балки аёл зотига бўлган юксак эҳтиром, меҳр ва эътиборнинг ёрқин ифодаси сифатида кенг нишонланади. Бу сана орқали жамият ва давлат ҳаётида, оила ва маҳалла тизимида, турли соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузи яна бир бор эътироф этилади. Айниқса, умрини халқ хизматига бағишлаган, ўз меҳнати, сабр-тоқати ва матонати билан кўпчиликка ўрнак бўлган мўътабар аёлларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эъзоз бу байрамнинг чинакам маъно-мазмунини намоён этади.

Байрам арафасида Амударё тумани прокуратураси ходимлари туманда яшовчи ана шундай эъзозли аёллардан бири, умр бўйи прокуратура соҳасида машаққатлардан чўчимай, фидойи меҳнат қилган Гулора Бобожонова хонадонига ташриф буюрдилар. Улар мўътабар онахонни Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этиб, унга чуқур эҳтиром ва эзгу тилакларини изҳор қилдилар.

8 март Хотин-қизлар куни муносабати билан прокуратура органларида кўп йиллар давомида фидокорона хизмат қилиб, ёш мутахассисларни тарбиялаш, уларнинг билим ва малакасини ошириш ҳамда касбий кўникмаларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган бир гуруҳ фахрийларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи асосида прокуратура органлари фахрийси Гулора Бобожонова “Фидоий мураббий” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ушбу юксак мукофот Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси раҳбарияти томонидан унга эсдалик совғалари билан тантанали тарзда топширилди.

Гулора Бобожонованинг кўп йиллик ҳалол ва самарали меҳнати, айниқса, ёш кадрларни тарбиялаш, уларни етук мутахассис этиб шакллантириш, соҳада илмий-методик ёндашувларни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари муносиб эътироф этиб келинмоқда. У 2022 йилда ҳам тизимда кўп йиллар давомида фидокорона хизмат қилгани, ёш мутахассисларнинг билим ва малакасини ошириш, касбий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда фаолиятни илмий-методик жиҳатдан таъминлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун “Фахрий ходим” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Шунингдек, Гулора Бобожонова Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан унинг прокуратура тизимидаги самарали ва ибратли меҳнати яна бир бор юксак баҳоланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2024 йил 8 январдаги қарорига мувофиқ “Ибратли аёл” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган.

Бундай эътироф ва ҳурмат, аввало, аёлнинг жамиятдаги ўрни қанчалик беқиёс эканини кўрсатади. Гулора Бобожонова каби фидойи, матонатли ва тажрибали аёллар ўз ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти ва инсоний фазилатлари билан нафақат соҳа вакиллари, балки ёш авлод учун ҳам ҳақиқий ибрат мактабидир.

Халқаро хотин-қизлар куни байрами ана шундай аёлларни қадрлаш, уларнинг меҳнатларини улуғлаш ва эзгу ишларини кенг жамоатчиликка намуна сифатида кўрсатиш учун яна бир имконият бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026