21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:16
Жамият 👁 390

“БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА АКЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

“БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА АКЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюциясига кўра, 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан бутун дунёда, шу жумладан мамлакатимизда ҳам нафақат белгиланган сана, балки йил давомида “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида турли хил тадбирлар, давра суҳбатлари, акциялар ўтказилади.

Қолаверса, сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширишга қаратилган меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар”, дея эътироф этилишининг ўзи мамлакатимизда ҳар бир аёл-қиз жамиятнинг барча соҳаларида фаол иштирок этиши учун ҳуқуқий кафолат ҳисобланади. Бундан ташқари, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Президент Фармонлари, айниқса, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлашнинг яққол ифодасидир.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактабининг фаоллар залида 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида акция ташкил этилди. Унда мактаб педагогика жамоаси, мактаб ўқувчилари, Амударё туман Ички ишлар бўлими ходимлари, Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Инобат Ўразматова, тергов бўлими терговчиси Дилафруз Шарипова, иснпектор-психолог Кумушой Бекманова, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича намунали туманлараро маркази директори Гавҳар Чимбойчиевалар иштирок этишди.

Тадбирни Президент таълим агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактабининг маънавий-маърифий масалалар бўйича директор ўринбосари, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Муяссар Раҳматуллаева очди ва ўтказилаётган акциянинг мазмун-моҳияти, зўравонликка қарши мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида батафсил тўхталди.

Шундан сўнг, Амударё туман Ички ишлар бўлими хотин-қизлар масаласи бўйича катта инспектор. лейтенат Инобат Ўразматова, тергов бўлими терговчиси Дилафрўз Шарифовалар бугунги кунда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, ушбу йўналишда бир қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилингани, мустақил Ўзбекистонимизда қандай вазиятда бўлмасин, у жамоат жойида, хилватда ёки оиладами, аёлни, болалар ва кексаларни, ҳар бир инсонни содир этиладиган жиноий зўравонликлардан ҳимоя қилиш механизми мустаҳкамлаб қўйилгани ҳақида батафсил сўз юритишиб, ҳаётий мисоллар орқали зўравонликка барҳам беришнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳуқуқий асослари хусусида маълумотлар бердилар.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ушбу йўналишда ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Барча саволларга масъул мутахассислар батафсил жавоблар беришди.

Бўлиб ўтган “Биз зўравонликка қаршимиз!” акцияси жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш бўйича ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни доимий равишда изчил амалга оширишга интилиш ва қизиқишлари, бурч ва мажбуриятларини тўлақонли тушунган ҳолда ҳаракат қилишларида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026