24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:48
Жамият 👁 360

Келаси ҳафтада мамлакатимиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказилади

Келаси ҳафтада мамлакатимиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказилади

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оила ва маҳаллалардаги тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” деб белгилангани кекса авлод вакилларига бўлган ҳурмат ва эътиборнинг яна бир ифодасидир.

30 сентябрь куни Амударё тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу ҳафталик доирасидаги тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича ҳар бир маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаев ҳамда “Кексалар ҳафталиги”ни юқори савияда ўтказиш мақсадида тумандаги турли корхона-ташкилот раҳбарларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев ҳафталик доирасида ҳар бир кекса ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш, ижтимой қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиб келинаётган саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш лозимлигини айтиб ўтди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаев 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш-халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда кексалар ҳафталиги доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури билан барчани таништирди.

Таъкидланганидек, мазкур ҳафталик давомида маҳаллаларда уста-ҳунармандлар, кулоллар томонидан яратилган миллий маҳсулот турлари, турли миллат вакилларининг амалий санъат намуналари кўргазмаси ташкил этилади. Шунингдек, кекса авлод вакиллари учун Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилади. Қолаверса, барча зиёратгоҳ ва қабристонларда ҳамда якка-ёлғиз кексаларнинг хонадонларида ҳашарлар ўтказилади.

Шу куни туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими биносида ҳам шу мавзуда йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.

Йиғилганларга ҳафталик доирасида кексаларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал этишга, санатория-курортларда соғломлаштииш ва даволанишлари учун шароитлар яратилишига алоҳида эътибор берилиб, ҳар бир маҳаллада яшовчи кекса авлод вакиллари режа асосида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлиғини тиклашлари учун амалий ёрдамлар берилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси билан биргаликда ҳудудларда ногиронлиги бор кекса аёлларга реабилитация-техник воситалари тақдим этилиб, эҳтиёжмандларини бепул жарроҳлик йўли билан соғломлаштириш чоралари кўрилади.

Шу ўринда айтиш керакки, кейинги йилларда нуронийларнинг нафақа ва пенсияларини ўз вақтида, улар истаган шаклда етказиб бериш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатлигига эътиборни кучайтириш борасида амалга оширилаётган ижобий ишлар кексаларимизнинг фаровон ҳаётида ўз аксини топмоқда.

“Кексалар ҳафталиги” ва шу сингари ижтимоий лойиҳалар ёши улуғ инсонлар мамлакатимизда доимо эътибор ва эъзозда эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Ф.Эшимбетова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026