15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 20:50
Жамият 👁 451

"Ғайратли кексалар" шиори остида ўтказилган навбатдаги мусобақаларда шахмат ва шашка спорти бўйича маҳоратли ва ғайратли нуронийлар аниқланди

"Ғайратли кексалар" шиори остида ўтказилган навбатдаги мусобақаларда шахмат ва шашка спорти бўйича маҳоратли ва ғайратли нуронийлар аниқланди

Мамлакатимизда маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса, фаол нуронийларни ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, Президентимизнинг 2024 йил 25 ноябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли кекса авлод вакиллари тобора фаоллашиб, ёшларга ибрат бўлишмоқда. Айниқса, нуронийлар иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, турли спорт мусобақалари уларнинг жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга бўлган иштиёқларини рағбатлантириш имконини бермоқда.

“Нуроний” жамғармаси Амударё тумани бўлими томонидан “Ғайратли кексалар” шиори остида деярли ҳар ҳафтада ташкиллаштирилаётган спорт мусобақалари, саломатлик учун пиёда юриш тадбирлари қамрови тобора кенгайиб, бу тадбирларга туманнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи нуронийлар ҳам қамраб олинаётгани жуда қувонарли.

Дастлаб “Ғайратли кексалар” шиори остидаги дўстона беллашувлар спортнинг миллий кураш тури бўйича ўтказилиб, унда туман босқичи ғолиблари аниқланган эди. Навбатдаги мусобақалар эса ғайратли-шижоатли кексаларнинг шахмат ва шашка бўйича ўзаро беллашувларига бой тарзда ўтди.

Мазкур мусобақанинг туман босқичида тумандаги 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан келган нуронийлар иштирок этдилар. Қизғин баҳсларга бой, дўстона вазиятда ўтган мусобақаларда Олмазор, Гулзор, Боғ, Бўстон маҳаллалари нуронийлари фаоллик кўрсатдилар. Айниқса, шахмат бўйича бўлиб ўтган ғайратли кексаларнинг беллашуви қизиқарли таассуротларга бой, курашчанлик руҳида ўтди.

Унга кўра, ғайратли-шижоатли нуроний Маматсолай Матёқубов энг моҳир шахматчи сифатида эътироф этилиб, 1-ўринни эгаллади. Ўзининг чиройли комбинацияларни қўллаш маҳорати билан ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг эътиборини қозонган Шомурод Ибодуллаев 2-ўринга муносиб кўрилди. Шахмат спорти бўйича 3-ўрин Жумабой Матвафоевга насиб этди.

Шашка бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда ўзининг тенгсиз маҳоратини намоён этган ғайратли нуроний Зулфия Аллаёрова фахрли 1-ўринни эгаллади. Мусобақада Бўстон маҳалласи шарафини муваффақиятли ҳимоя қилган ғайратли нуроний Нина Хўжаева 2-ўринга лойиқ кўрилди. 3-ўрин эса мусобақа давомида ғалабага бўлган ишончини йўқотмаган, қалби ғайрат-шижоатга тўла нуроний Гулчеҳра Алламовага насиб этди.

Дўстона ва самимий вазиятда ўтган мусобақа якунида фахрли ўринларни эгаллаган ғайратли нуронийларга мусобақа ташкилотчилари томонидан чуқур миннатдорлик билдирилиб, “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида сўзга чиққан нуронийлар Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда, шу жумладан Амударё туманида ҳам кекса авлод вакилларига қаратилаётган юксак эътибор ва рағбатдан мамнун эканликларини билдирдилар. Шу билан бирга нуронийлар ўртасида бу каби мусобақалар, айниқса, спорт турлари бўйича беллашувлар, эрталабки саломатлик учун пиёда юриш машқлари, соғлом турмуш тарзига бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг кўпроқ ўтказилиши тарафдори эканликларини маълум қилиб, бу ишларнинг кексалар фаоллигини оширишдаги аҳамиятига юқори баҳо бердилар.

Робия Йўлдошева тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026